Муножот

Гуноҳим афв этиб, Сан мағфират қилғил, Худовандо,

Ибодат айламай Санго, бўлубман осийи гумро(ҳ).

 

Абас бирла ўтиб умрум, юруб доим гуноҳ бирла,

Ўзунг ёзиқларимни кечмасанг, ҳолим вовайло.

 

Жаҳонга келдим-у, тоат қилмай, исён этиб доим,

Бу оламда манингдек пурхатодин бормукин асло?

 

Югурдим маъсиятга, жону дил бирлан қилурман деб,

Ибодатдин қочиб доим, бўлубман эл ичра расво.

 

Сани ёд айламасдин, Холиқо, умрим абас ўтди,

Ўзинг фазлу карам айлаб, кечургил, Холиқи якто.

 

На юз бирлан борурман, Мустафоға ман “шафоат” деб,

Қилолмай суннатини, умрим ўтса беҳаёликдо.

 

Шафоат тахтига ўлтирсалар Ҳазрат қиёматда,

Манингдек пурхатони йўқлагайларму Расулулло(ҳ)?

 

“Ҳазиний, умматим, кел!” десалар, манга саодатдур,

Расули “Раҳматан лил-оламин” бир боқсалар гўё.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: