Ўзини сақлолмаган…

Бир девона боғ четидаги деворга илинган эшакнинг бош суягини кўриб, нега бундай қилишганини сўради. Унга боққа кўз тегмаслиги учун осилганини тушунтиришди.

Девона деди:

– Тириклигида бошига тушаётган калтакни қайтара олмаган эшакнинг суяги энди боғингиздан ёмон кўзни қайтарармиди!

…Баъзан, девона билган нарсага ўзини салкам даҳо ҳисоблайдиган одамларнинг онги етмаганига ҳайрон қоласан.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: