Ҳазрат Алининг фазилати

Бир куни асҳоби киром Расулуллоҳдан (с.а.в.) ҳазрат Алини (р.а.) жудаям яхши кўришларининг сабабини сўрашди. Пайғамбар (а.с.) ҳазрат Алини чақириб келишни буюрдилар. Келгунига қадар саҳобаларга савол бердилар:

– Сиз бировга яхшилик қилсангиз-у, у сизга ёмонлик қилса, қандай йўл тутасиз?

Асҳоби киром (р.а.) яхшилик билан жавоб қиламиз, дедилар. Расули акрам (с.а.в.) яна сўрадилар:

– Агар яна ёмонлик қилса-чи?

Саҳобалар индамай бошларини эгишди. Кейин ҳазрат Али келдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар:

– Эй Али, кимгадир яхшилик қилсанг, у сенга ёмонлик қилса, нима қиласан?

Ҳазрат Али: “Яхшилик қиламан”, дедилар. Бу саволни Пайғамбар (а.с.) етти марта сўрадилар, ҳазрат Али (р.а.) ҳар сафар: “Яхшилик қиламан”, деб жавоб бердилар. Кейин: «Менинг яхшиликларимга доим ёмонлик билан жавоб қайтарса ҳам, унга яхшиликда давомли бўлавераман», деб қўшиб қўйдилар.

Бинобарин, қуйидаги сўз ҳазрат Алига (р.а.) оид: “Одамларнинг энг ёмони яхшиликка ёмонлик қайтаргани ва одамларнинг энг яхшиси ёмонликка яхшилик қилганидир”.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: