Бошингга тушмагунча…

Бир куни Наполеон Бонапарт душман аскарларидан қочиб, баққоллик дўконига кирди. Баққол ҳукмдорни таниб, яшириб қўйди. Бир оздан кейин ҳаллослаб келган душман аскарларини “тўғрига қараб қочган бир кишини кўрдим”, дея чалғитди. Бир оздан кейин императорнинг одамлари келишди. Шу онни хаёлига келган саволни сўраш фурсат билган баққол деди:

– Ҳукмдорим, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир нарсани сўрасам, ўлим билан юзма-юз келиш қандай туйғу?

Бирдан Наполеоннинг юзи ғазабнок тус олди:

– Менга бундай дейишга қандай ҳаддинг сиғди. Ушланг бу одобсизни, жазоси – ўлим!

Баққолнинг кўзини боғлашди. Аскарлар уч, икки, бир деб санашаркан, бир қўл “ҳозир ўламан”, деб турган маҳкумнинг кўзидаги боғламани ечди. Рўпарасида император турарди. Титраётган баққолнинг кўзларига қараб:

– Ўлим билан юзма-юз келиш мана шундай туйғу, – деди у.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: