2018 йил 1-сон

Викторина Муҳим

1. Аллоҳ таолонинг таквин сифати ҳақида маълумот беринг. 2. «Тақво» сўзи Қуръонда нечта ўринда келган, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари қандай? 3. Нега жунуб кишининг масжидга кириши макруҳ бўлгани ҳолда мушрикнинг кириши жоиз? 4. Ҳадис истилоҳида «музтариб» деб нимага айтилади? 5.  “Иккинчи Ақаба байъати”да Пайғамбаримизга биринчи бўлиб байъат қилган машҳур саҳоба ким? Ушбу саволларга 2018…

Тўлиқ ўқиш

Олим бўлди Муҳим

Ривоят қилинишича, бир бадавий араб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб: “Менга бир нарсани ўргатиб қўйингки, ундан кўп фойда етсин”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бирини чақириб: “Бунга Қуръон ўқишни ўргатиб қўйинглар”, деб айтдилар. Саҳобий бадавийга Қуръондан таълим бера бошлади. Илк сабоқни Залзала сурасидан бошлади. Суранинг охирги “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни…

Тўлиқ ўқиш

“Ортиқча” Муҳим

– Келинингизга “болани олдир” деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказолмай юрибман… – ҳасрат қилди ўғил онасига. – Шундай дегин? Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни “олдир” демаган экан-да? Шунда бойиб кетармидик сенсиз?.. Ўғилни ток ургандек бўлди. Нодирабегим Иброҳимова  …

Тўлиқ ўқиш

Ичимлик суви Муҳим

Сувда энергия ёки калория йўқ. Аммо усиз ҳаёт ҳам мавжуд эмас. Танамиздаги кимёвий жараёнларда сув муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун егуликларсиз яшаш мумкину, сувсиз бир неча кунда ҳаёт тугайди. Танамизнинг ярмидан кўп қисми сувдан иборат. Қон орқали ҳар бир аъзомизга керакли озуқани ташийди, терлаш ёки бавл қилиш орқали ортиқча тузлар, турли зарарли моддаларни чиқарамиз. Сув…

Тўлиқ ўқиш

Минг мартаба Муҳим

Сенга минг-минг офарин, ҳамду сано минг мартаба, Бўлди бир сўздан суво бор мосуво минг мартаба.   Айладинг йўқликни бор, ҳам руҳи-жон этдинг ато, Ким, ҳаётнинг гавҳарин этдинг бино минг мартаба.   Бўлди сад Искандарий, беҳадди-ҳад пайғамбарий, Сад сифат, эй сарварий, сендин ато минг мартаба.   Жонлиму, бежонлиму, сендан – карам, биздан – дуо, Айладинг оламни…

Тўлиқ ўқиш

Комил имон ва гўзал ахлоқ Муҳим

Жами саодатларга комил имон орқали эришилади. Комил имон эса аҳли сунна вал жамоа эътиқоди билан бўлади. Ҳар биримиз қалбимизни янглиш эътиқод, шубҳа-гумонлардан қутқариш ҳаракатида бўлмоғимиз лозим. Ким асл имонга эришиб, гўзал ахлоқ билан хулқланса, пайғамбарлару азиз авлиёларга, малакларга яқин бўлади. Ахлоқ илми жуда муҳимдир. Чунки инсон ахлоқ ила яхши ва ёмон феъл-атворни, фойда ва зарарни…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳнинг жинси бўладими? Муҳим

Давралардан бирида таниш аёл ҳасрат қилиб қолди: «Эрим телефонида беҳаё нарсалар кўради, бу камдек уларни ўртоқлари билан “олди-берди” ҳам қилади. Бегона аёллар билан гаплашади, ёзишади. “Бундай қилманг”, десам, “Мен эркакман!” деб осмондан келади. Қайнонамдан ўғлига насиҳат қилишини сўрадим. Жавобини эшитиб эса анграйиб қолдим: “Эркак кишига айби йўқ, қизим. Йигитчиликда бўлади-да бундай ишлар, эътибор берманг». Бу…

Тўлиқ ўқиш

III. Никоҳдан мақсад Муҳим

Никоҳ шарафли ва муборак ақддир. Аллоҳ таоло уни бандаларининг фойда ва манфаатлари, эзгу мақсадларга ва шарафли ғояларга эришишлари учун жорий қилган. Никоҳдан кўзланган муҳим мақсад зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланишдир. 1. Зурриёт қолдириш. Уйланишни истаган шахснинг биринчи мақсади Аллоҳ таолога ибодатли, ортидан ҳақига дуо қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ фарзанд кўриш бўлмоғи лозим. Анас…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ўқиганда… Муҳим

1. Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг: “Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар” (Воқеа, 79); 2. Қуръон ўқишни таъаввуз (Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) билан бошланг: “Қачонки, Қуръон ўқисангиз, албатта, қувғин этилган шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўранг!” (Наҳл, 98); 3. Қуръонни тафаккур ва тадаббур билан ўқинг: “Қуръон ўқилганда уни тингланг ва сукут сақланг! Шояд (шунда)…

Тўлиқ ўқиш

Йўловчи Муҳим

Шаҳарлараро автобус бекатига яқин минорадан шом азони эшитилди. Абдуллоҳ рўзасини очиб, автобуснинг орқа эшигидан чиқди. Қўлидаги кичкина сумкани орқа ўриндиққа қўйиб, пастга тушди. Жомадонларни юкхонага жойлаётган ҳайдовчи ёрдамчиси – ўрта бўйли, сабза мўйлабли йигит томон юрди. Бирпас тараддудланиб туриб қолди. Аммо сўраб кўришдан бошқа чораси йўқ эди. – Узр, – деди тортиниброқ. – Лаббай, –…

Тўлиқ ўқиш

II. Никоҳнинг ҳукми Муҳим

Никоҳланиш суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз (а.с.) бундай марҳамат қилганлар: “Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимга амал қилмаса, умматимдан эмас”. Бу хитоб Пайғамбаримиз (а.с.)нинг суннатларини хуш кўрмаганлар учун. Баъзи узрли сабаб­ларга кўра турмуш қурмайдиганлар бундан мустасно. Ҳанафий мазҳабида никоҳ 6 қисмга бўлинади: 1. Аёлнинг маҳрини беришга ва тирикчилигини таъминлашга имкони бор, жинсий заиф бўлмаган, уйланмаган тақдирда зино қилиши…

Тўлиқ ўқиш

Уй шароитида… Муҳим

• Шамнинг ёруғини кўпайтириш учун уни ойна ёнига қўйинг; • Сочиқларни ювишдан олдин туз ва лимон суви аралашган илиқ сувга ивитилса, ранги ўчмайди, яхши тоза бўлади; • Вазадаги гуллар узоқ вақт яшнаб туриши учун ёмғир суви фойдали; • Бўёқни яхши ушламаётган оёқ кийимга аввал картошка пўчоғи суртилса наф беради; • Оёқни сиқаётган пойабзал ичига сирка…

Тўлиқ ўқиш

Қалбим ўлмасин десангиз… Муҳим

Имом Нававий айтади: “Кўп кулишдан тийилиш лозим. Кўп кулиш Аллоҳнинг зикридан узоқлаштиради, қалбнинг қаттиқлашишига олиб келади”. Имом Ғаззолий бундай дейди: “Кўп кулгу хавф, маҳзунлик, ўлим ва қиёматни эслаш каби хусусиятларни қалбдан чиқариб юборади. Бу эса қалбнинг ўлишидир”. Ҳаётий мисоллар кўп кулиш жисмоний ўлимга ҳам сабаб бўлишини исботламоқда: 1975 йилда касби ғишт терувчи уста бўлган Алекс…

Тўлиқ ўқиш

Ижодкор Муҳим

– Мен катта ёзувчи бўлмоқчиман! – деди у хотинига, фарзандларига. – Ижод қилаётганимда халал берманглар! У туну кун ижод қилди. Ўзига кўзлари мўлтираб тикилган қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини, болаларига  айтолмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади. У танилди, шону шуҳратга бурканди, шоҳ асарлари минглаб…

Тўлиқ ўқиш

Жобир ибн Абдуллоҳ Муҳим

Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Амр Ансорий (р.а.). Куняси Абу Абдуллоҳ, Абу Абдураҳмон, Абу Муҳаммад. Отаси Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Салма Ансорий. У киши мадиналик улуғ саҳобий бўлиб, Уҳудда шаҳид кетган ва ансорий дўсти Амр ибн Жамуҳ билан бир қабрга кўмилган эди. Кейинчалик Жобир сув тошган қабрни таъмирлаш учун очганида…

Тўлиқ ўқиш

I. Никоҳнинг маъноси Муҳим

“Никоҳ” сўзи “қўшиш”, “киришиш”, “боғланиш” маъноларини билдиргани учун, эр билан хотин ўртасини боғловчи битимга ном қилиб қўйилган. Шаръий маъноси эса, қуйидагича: турмуш қуришлари учун шаръий тўсиқ бўлмаган аёл билан эркакнинг бир-бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битим. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Зеро, у инсон зотига алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини меҳр-муҳаббат торлари билан…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат вал жамоат ақидалари Муҳим

Қуръон — Аллоҳнинг каломи. У мусҳафларда битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган, Муҳаммад (а.с.)га нозил қилинган. Қуръон билан қилган талаффузимиз, уни ёзган битигимиз, уни қилган қироатимиз махлуқ (яратилган)дир, лекин Қуръон махлуқ эмасдир. Қуръондаги Аллоҳ таолонинг Мусо ва бошқа пайғамбарлар (а.с.), Фиръавн ва Иблис тўғрисида зикр этган қиссаларининг барчаси Аллоҳнинг каломидир. Аллоҳнинг каломи ғайримахлуқ. Мусо ва бошқа…

Тўлиқ ўқиш

Имон ҳаловати Муҳим

Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): “Уч хислат бор. Кимда улар бўлса,  имон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг расули унга бошқа ҳамма нарсалардан севимли бўлиши, бир кишини яхши кўрса, уни фақат Аллоҳ учунгина яхши кўриши, куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши” дедилар» (Имом Бухорий).   Ушбу ҳадиси шарифда Исломнинг асл…

Тўлиқ ўқиш

Оилада эр раҳбардир Муҳим

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга…

Тўлиқ ўқиш

Саодат қўрғони Муҳим

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд ва санолар бўлсин. Бутун оламни яратиб, уларнинг давомийлиги қонунларини ўрнатган Удир. У қонунлардан башарият саодатига тааллуқли бўлганларини ўз ҳаётларига татбиқ этишда барчага ўрнак кўрсатган ва уларни инсониятга ўргатган саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.)га ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин. Инсон оиласиз саодатга етиши қийин. Оила жамиятни ташкил қилувчи “ғишт”лардан бир “ғишт”дир. Ғишт қанчалик пишиқ…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: