2017 йил 3-сон

Рамазон рўзасини тутмасликка узрлар Муҳим

Рўза тутиш Рамазон ойида фарз бўлса-да, бир неча узрлар сабабли уни кейинги ойларда қазо қилиб тутиб бериш мумкин. Касаллик, ҳомиладорлик, эмизиклилик, кексалик, ҳайз, нифос ва сафар ана шундай узрлардандир. Дарди оғирлашиши ёки тузалиши чўзилиб кетишидан қўрққан касал Рамазон ойида рўза тутмай, сўнг қазо қилиб тутиб беради. Ҳомилали ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишларида ўзлари ёки…

Тўлиқ ўқиш

Муножот Муҳим

Худовандо, мурувват қил мани бечора ҳолимға, Таним ожиз, забоним лол, белимда йўқ мажолимға.   Гуноҳ гирдобида қолдим, қаро юзли бўлиб борсам, Нигоҳи раҳматинг-ла боқ эгилган қадди долимға.   Тирикликда кўриб лаззат, санга қилдим оз-оз тоат, Агарчи тоатим оздир, эдинг барҳақ хаёлимға.   Карамликсан неча минглаб гуноҳкорларни афв этган, Кечирганлар қаторида ишорат қил мисолимға.   Бўлай…

Тўлиқ ўқиш

Сабр таги хайр Муҳим

Қай бир ота-она боласининг истиқболи, келажакда қийналмаслиги учун қўлидан келган ҳар ишни қилади: эрта туришга мажбурлайди, мактабга жўнатади, дарсини қилдиради, тарбия беради, ишлатади, вақти келса, бақиради, уришади, койийди. Яна қай бирининг эса фарзанди билан иши ҳам йўқ. Бола хоҳлаган жойига боради, истаганини қилади. Нариги бола бунисига ҳавас қилади, кўришганида нолийди: “Сенга маза, ота-онанг яхши кўради,…

Тўлиқ ўқиш

Зулҳижжанинг фазилатлари Муҳим

Зулҳижжа – Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Унинг фазилатлари хусусида ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Аллоҳнинг наздида зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган амаллардан ҳам қимматлироқ амал йўқ. Бу кунларда тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), таҳмид (Алҳамдулиллаҳ), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва такбир (Аллоҳу акбар)ни кўп айтинг!” “Аллоҳ таолога ибодатлар орасида зулҳижжанинг илк ўн кунида қилинганлари севимлидир. Бу кунларда тутилган…

Тўлиқ ўқиш

Шайтон олим бўлган эди…ми?! Муҳим

Ислом илм дини эканини, унинг асослари мустаҳкам илм устида барпо бўлганини ҳар бир виждон соҳиби яхши билади. Аммо одамлар орасида асоси у қадар текширилмай оғиздан-оғизга кўчиб, гўё ҳақиқат сифатида талқин бўлиб кетган бир масала бор. У ҳам бўлса, илм шайтоннинг сифати дея талқин қилинишидир. Аслида-чи, бу гапларнинг суянса бўладиган далили борми? Шайтон олим бўлганми? У…

Тўлиқ ўқиш

Зарур дорилар Муҳим

Бир ҳукмдор вазиридан ғазабланиб, зиндонга ташлаттирди. Ейиш учун қуруқ нондан бошқа ҳеч нарса бермасликни буюрди. Кунлар ўтди, бироқ маҳбусдан ҳеч қандай шикоят йўқ. Бундан ҳайрон бўлган подшоҳ вазирининг шунча қийинчиликка қандай чидаётганини билиш учун зиндонга одам юборди. Келганлар сўрашди: “Зулмат, зах зиндонда занжирбанд, оч ҳолда ётибсан. Бироқ рангингга қарасак, соппа-соғ одамдексан. Бунга қандай эришдинг?” Вазир…

Тўлиқ ўқиш

Қилганинг ўзингга қайтади Муҳим

Қуйидаги ҳикояни кўпчилик афсона деб ҳисоблайди. Бу воқеа балки бўлгандир, балки тўқима. Лекин унда катта ибрат борлиги аниқ. Йигирманчи аср бошлари. Шотландиялик бир деҳқон даладан қайтаётиб ботқоқлик ёнидан ўтади. Кимнингдир ёрдам сўраб бақираётган товушини эшитиб, овоз келган томонга шошиб йўл олади ва ботқоққа чўкиб бораётган болани кўради. У қутулишга уриниб чиранар, бунга сари янаям ичкарига…

Тўлиқ ўқиш

Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom Муҳим

Assalomu alaykum, mening shirin-shakar bolajonlarim! Bugun men sizlarga «Muhammadur rasululloh» dеgan kalimani tushuntirib bеraman. Bu degani «Muhammad – Allohning rasuli, elchisi» ma’nosidadir. Muhammad alayhissalom – Allohning oxirgi payg‘ambari. U kishidan kеyin hеch kim payg‘ambar bo‘lmaydi. Bu kishi yеr yuzidagi hamma xalqlarga payg‘ambar hisoblanadilar. U kishi-ning nasihat va aytganlarini odamlar qiyomat bo‘lguncha bajarishlari shart. Payg‘ambarimizning hamma…

Тўлиқ ўқиш

Жим, қизим ухлаяпти! Муҳим

Кун бўйи бир ўзи уйда ўйнаб зериккан икки ёшли қизим ишдан келишим билан оёғимга осилади. “Опане, опане”, дейди. Бу “мени кўтаринг”, дегани. Қанчалик чарчаган бўлмай, кун бўйи дадасини кутган қизимни кўтариб, ўйнатишдан чарчамайман. Гоҳида соат ўн икки бўлиб кетади. Охири қўлимда кўзчаларини уйқу элитади. Бу пайтда эса ўзим ҳам уйқудан ўзимни аранг ушлаб турган бўламан.…

Тўлиқ ўқиш

Синов дарвозаси Муҳим

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб киши қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади. Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди: – Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини…

Тўлиқ ўқиш

IV. Ҳадислар сабр фазилати ҳақида Муҳим

“Ким сабр қилишни истаса, Аллоҳ унга сабр беради. Ҳеч кимга сабрдан ҳам яхши ва улуғроқ эҳсон берилмаган” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд, Имом Термизий, Насоий); “Эшитган нарсаси берган азиятга Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳдан ҳам кўра сабрли зот йўқ. Чунки Унга шерик қўшишади, боласи бор дейишади, Аллоҳ таоло шунда ҳам уларга офият ва ризқ…

Тўлиқ ўқиш

“4G”ми ё “4 жин”? Муҳим

Юртимизда уяли алоқа компаниялари бирин-кетин 4Gга ўтишгани ҳақида эълон қила бошлашди. 3G технологиясидан кейинги қадам бўлмиш 4G туфайли уяли телефонларнинг интернетда ишлаши, маълумот юклашида сезиларли тезланиш кузатилмоқда. Мижозларга: “Сизнинг телефонингиз энди ярамайди, агар мусиқа, замонавий қўшиқлар тинглаш, қизиқарли ўйинлар ўйнаш ва энг янги киноларни томоша қилишни истасангиз, 4G тезлигига мосланган телефон жиҳози сотиб олишингиз керак!”…

Тўлиқ ўқиш

Раҳмат билан Муҳим

Топса ризқин ҳар киши гердаймасин неъмат билан, Ҳақ ато этган анга бир соҳири ҳикмат билан.   Айласин ҳар дам иродатга тутиб куч–қувватин, Камтаринлик ичраким ул тоза бир тийнат билан.   Бандалик азми ила кибру ҳаво ҳеч қилмасин, Ўз шарифлик қадрини этсин бажо ҳиммат билан.   Шукрини айлаб мақомот ичра топсин аслини, Аҳдига айлаб вафо ул…

Тўлиқ ўқиш

Увайс Қароний ўрнаги Муҳим

…Ўша дамларда Яман аҳли жаҳолат ботқоғига ботган, барча қалби салим кишилардек Увайс Қароний ҳам кишиларнинг маъсиятларидан озурда эди. Уларнинг тўғри йўл топишини сўраб даргоҳи илоҳийга қўл чўзарди: “Раббим! Осий қулларингга раҳм қил. Қалбларини имон нури билан ёрит, кўнгилларига раҳмат ёмғирларини ёғдир. Сен ҳидоят қилмасанг, қулларинг қандай имонга келсин? Ибодатга қандай бош эгсин? Шайтоннинг ҳийла-найрангларидан қандай…

Тўлиқ ўқиш

Яна қуръа ташлолмадик…

Ассалому алайкум, муҳтарам мухлислар, саҳифамиз иштирокчилари! Сизлар билан яна ғойибона дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Бу сафар ҳам сизлардан кўплаб жавоб мактублари олдик. Аммо, афсуски, тўғри жавоблар фақат учтагина бўлди. Аксарият мактуб эгалари 1-саволга жавоб бераётиб, Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида ёзишган. Аммо бу ўринда бир нозик ақидавий жиҳат бор эдики, саволни беришдан айнан ўша жиҳатни билиб олиш, ўзлаштириш…

Тўлиқ ўқиш

Қабр саволлари ҳақ Муҳим

Мазкур мавзу жуда муҳим. Уларни ҳар мусулмон билиши, болаларига ҳам ўргатиши шарт. Саволлар қуйидагича: – Раббинг ким? – Дининг нима? – Кимнинг умматидансан? Мусулмонлар саволларга бундай жавоб беришади: – Раббим – Аллоҳ. – Диним – ислом. – Муҳаммад (а.с.) умматлариданман. Имонли бўлган жавоб беради, имонсиз эса йўқ. Тўғри жавоб берганнинг қабри кенгаяди, жаннатдан бир дарча…

Тўлиқ ўқиш

Янгича ёндашув – замон талаби Муҳим

Мамлакатимиз барқарор тараққиёт йўлидан оғишмасдан илгарилаб бораётир. Шу туфайли жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлди. Геосиёсатга оид масалаларда, дунёнинг энг юксак минбарларида Ўзбекистон Республикасининг позицияси эътиборга олинмоқда. Иқтисодиёт борасида ҳам биз билан бир вақтда истиқлолга эришган мамлакатларнинг аксаридан илгарилаб кетганимиз, яқин йиллар ичида ривожланган давлатлар сафидан жой олишимизни геосиёсатга ва халқаро иқтисодиётга ихтисослашган Ғарб олимлари…

Тўлиқ ўқиш

Қўшни муҳтож бўлмасин Муҳим

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради. Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб…

Тўлиқ ўқиш

Иммунитет нима? Муҳим

Организмнинг ҳимоя қатлами ҳисобланган иммунитет, унинг бир бутунлиги учун ҳам жавобгар ва масъулдир. Иммунитет организмни мавжуд захиралари тугагунга қадар ушлаб туради. Дейлик, тумовга чалиндингиз ёки бирон ерингизни кесиб олдингиз. Сизда иммунитет қай даражада эканлигини касалликнинг давом этиш муддати ёхуд жароҳатнинг битишига қараб аниқлаш мумкин. Жароҳат тез битса, тумов тез чекинса, демак, организмингизда иммунитетлилик даражаси юқори.…

Тўлиқ ўқиш

Поклик имондандир Муҳим

Ислом дини, аввало, инсонни руҳий-маънавий ҳамда жисмоний покликка чақиради. Ибодатларнинг қабул бўлиши уларни поклик асосида адо этишга боғлиқ. Поклик йўлидаги ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни қилган кишига улкан ажр-савоблар, олий мартаба берилади. Аллоҳ таоло пок бандаларини яхши кўришини бир неча ўринларда зикр қилиб ўтган. Жумладан:  “Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба, 108). Ушбу оятда…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: