2017 йил 1-сон

Илоҳи!..

Илоҳи, Сендин ёмонлиғ келмас ва мендин яхшилиғ, Сен яхшисен ва мен ёмон. Ҳар кимга ўзига муносибдур қилиғ. Тикан иши санчилмоқ учун, ани куйдурмак муносибдур, баҳор файзи ом учун, анга гул мусоҳибдур. Илоҳи, агарчи залолатқа тушубмен, аммо ҳидоятингга талабгормен ва агарчи тамуғ ўтиға тушкали ёвушубмен, аммо раҳматингдин умидвормен. Илоҳи, умидимни карамингдин маъдум қилма ва раҳматингни халойиққа…

Тўлиқ ўқиш

Болалар шундай севади…

Йигит эшик ва дераза ромлари ясаш бобида мутахассис эди. Уйининг пастки қаватида дурадгорлик қиларди. Аммо пластик эшик-ромлар оммалашгани учун унинг хизматига талаб камайиб кетаётганди. Бу ёқда болалар ҳам улғайиб боряпти… Харажатлар ортгани сабабли шогирдига рухсат беришга мажбур бўлди. Энди ишни одатдагидан вақтлироқ бошлар, икки кишининг ишини қиларди. Бир куни ишлаётганида чироқ ўчиб қолди. Узоқ кутди,…

Тўлиқ ўқиш

Тилингни асрасанг…

Барчамизга яхши маълум, Аллоҳ таолонинг ҳукмлари боқий, шариати енгил ва осон, тавсиялари эса улуғ ва азиздир. Ислом уммати ўртача йўл тутган умматдир. Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир. Ислом ҳамма инсонларни бахтли яшашга, муомалаларда одоб-ахлоқли бўлишга тарғиб қилади. Инсонларни ҳақ сўзни айтишга, ростгўйликка, адолат тарозусига риоя этишга, интизомсизлик, лоқайдлик ва жаҳолатга қарши туришга чорлайди. Ҳадиси шарифда келади:…

Тўлиқ ўқиш

V. Муҳсинларнинг хусусиятлари

Қуръони каримда муҳсинлар (эзгу иш қилувчилар)нинг хислатлари бундай баён қилинади: 1. Ер юзида фитна-фасод чиқармайдилар. “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилинг! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф, 56). 2. Аллоҳ йўлида дуч келадиган ҳар қандай қийинчиликка чидайдилар. “Мадина аҳолиси…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар ким ҳар хил кўради

Анча йил олдин бир пойабзал фабрикаси бошлиғи икки ходимини Африка бозорларини ўрганиш учун юборди. Биринчи ходим топшириқни бажариб, хўжайинига ахборот берди: “Бу ердан бизга ҳеч қандай фойда йўқ, чунки аҳоли ялангоёқ юради”. Бир неча ойдан кейин иккинчи ходим айни вазифа билан Африкага жўнади. У берган маълумот қуйидагича эди: “Имконни қўлдан бермаслик керак, шошилайлик, чунки бу…

Тўлиқ ўқиш

Юзига қарама, фазилатига қара

 (“Девону луғатит турк” мақолларидан)   Азгулукни сув азақинда кемиш башинда тила – Халққа яхшилик қил, уни сув тагига ташласанг-да, сув устида кўрасан. Бошқа маъноси – овқат-нонни дарё тагига ташласанг ҳам, устида топасан.  Бариғ ўтру тутса, йўққа санмас – Дастурхонга борингни қўйсанг, меҳмон йўққа санамас.  Тилин тугмишни тишин язмас – Тил билан тугилганни тиш билан ечиб…

Тўлиқ ўқиш

IV. Эҳсон доирасига кирувчи хатти-ҳаракатлар

Эҳсон, мўминнинг фақат намоз каби масалаларда амал қилиши зарур бўлган масъулияти эмас, балки сўз ва ҳаракатларидаги гўзаллигидир. Эҳсон бошқа маънолари билан бирга, сўз, мантиқ, виждон ва хатти-ҳаракатларни чиройли қилиш мазмунида келади. 1. Гапиришда эҳсон. “Бандаларимга айтинг (ширк аҳлига) гўзал (сўзлардан) сўзласинлар” (Исро, 53). Гўзал сўз тўғри, фойдали, қувонтирувчи ва суҳбатдош савиясига муносиб сўздир. Қуръони каримда…

Тўлиқ ўқиш

Аввалдан билганимда…

Калифорния университети Математика бўлими талабаси Жорж Данциг ҳикоя қилади: «Ҳар галгидек синфга кирдим ва доскага ёзилган иккита мисолни уй вазифаси деб ўйлаб дафтаримга кўчирдим. Ўша оқшом бош қотириб ўтирарканман, бу мисоллар профессорнинг бугунгача берган топшириқлари ичида энг қийини эканини кўрдим. Ҳар кеча икки мисол устида соатлаб ишлайвердим. Бир оқшом миямда худди чақмоқ чаққандек бўлди. Мисолларнинг…

Тўлиқ ўқиш

Сўрма ҳолимни…

Сўрма ҳолимники бўлдум бурноғидин зорроқ, Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.   Банда тақрир  айлай олмон банд-бандим дардини, Юз темир банд ўлса ондин бу эрур душворроқ.   Масту бехудлуқ била умрунгни ўткардинг, дариғ, Эй кўнгул, мундин бери бўл бир нима ҳушёрроқ.   Ғафлат уйқусидин уйғон, гар тилар бўлсанг мурод, Ким етар мақсадға ҳар ким, бўлса…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаёт қадри

Кучли ёмғир ёғарди. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига Аризонага йўл олган бир киши кириб келди. Ойнасини очиб, хизматчига бакни тўлдиришни айтди. Ўзи улов ичида иссиққина ўтираркан, ёмғирда ивиб ишлаётган хизматчига раҳми келди. Пул узата туриб: “Ёмғирда қолишингизга сабабчи бўлганим учун афсусдаман”, деди узр оҳангида. Хизматчи эса юзида қуёшли кундек ёруғ табассум билан деди: – Ҳечқиси йўқ.…

Тўлиқ ўқиш

Муҳаббат ва рашк

Муҳаббат қалбнинг маҳбубга майлидир. Муҳаббат – кўнгил иши, зоҳирий аъзоларнинг иши эмас. Оила эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ва майлга асослангандагина бахтли ва мустаҳкам бўлади. Кўриш муҳаббат калитидир. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.) уйланмоқчи бўлган йигитни бўлажак қаллиғини кўришга ундадилар: «Мен, – дейди Муғира ибн Шўъба, – бир аёлга совчи қўйган эдим. “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар Пайғамбаримиз. “Йўқ”,…

Тўлиқ ўқиш

Омонат

Ислом уламолари ўзини олим кўрсатишга уринадиган шахслар бўлмайди, бу ҳақиқатни уммат учун қилаётган хизматлари намоён қилиб туради. Бу хизматлари учун тарихдан бугунга қадар турли савиядаги жоҳиллар томонидан маломатга учраб келишгани ҳам бор гап. Лекин буларни эътиборсиз қолдиришган, жоҳил билан тенглашишни ўзларига эп кўришмаган. Ислом дини қиёматга қадар инсоният саодатига кафил бўла оладиган илоҳий таълимот бўлгач,…

Тўлиқ ўқиш

Оқибатимиз хайрли бўлсин

Бир солиҳ йигит Хизр (а.с.)ни кўргиси келаверадиган бўлиб қолди. Нияти унинг дуосини олиш эди. Бир шайхнинг олдига бориб: «Хизр (а.с.) билан учраштиринг», деб ялиниб–ёлворди. — Менга яқинроқ ўтириб кўзингни юм, — деди шайх. Бир дақиқадан сўнг “оч” деб амр қилди. Йигит ўзини Каъбатуллоҳ рўпарасида кўрди. Ҳайратланди, юраклари ҳаприқиб кетди. — Шу ерда ўтир, — деб…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳ қилгандан кўра…

Саъдий айтади: «Соҳилда бир обидни кўрдим. Қоплон ҳужумига дучор бўлган, ҳеч қандай дори кор қилмаётган эди. Қачондан бери шу ярадан азоб чекар, бироқ нолимас, ҳар нафасида шукр қилар ва бундай дерди: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, маъсиятга эмас, мусибатга учрадим».  …

Тўлиқ ўқиш

Бирни кўриб шукр қил

Пиёда кетиб бораётган киши: “Бу охири кўринмайдиган йўлда мендан ҳам ҳоли хароб ким бор?” деб йиғларди. Ёнидан ўтаётган эшак унинг ноласини эшитиб танбеҳ берди: – Эй нодон одам, Худога шукр қилиб йўлингда давом эт! Ниҳояти уловинг йўқ, менга ўхшаб устингда юк билан кетмаяпсан-ку!…

Тўлиқ ўқиш

Фиқҳий масалалар

Савол: Ёшим етмиш учда. Зиммамда қазо намозларим бор. Баҳоли қудрат ўқиб боряпман. Шу ҳолда нафл намозлари ҳам ўқисам бўладими? Жавоб: Зиммангиздаги ибодатларнинг қазосини ўташга ҳаракат қилишингиз таҳсинга лойиқ. Чунки зиммадаги ибодатлар фақат уларнинг қазосини ўташ билан соқит бўлади. Энди нафл намозларни ўқиш масаласига келсак, олдин қазоларингизни ўтаганингиз авло. Зеро, нафл ибодатларни қилсангиз, савоб оласиз, қилмасангиз,…

Тўлиқ ўқиш

Маошни нима учун оласиз?

Халифа Ҳорун ар-Рашид Имом Абу Юсуфдан бир масаланинг ечимини сўради. Имом Абу Юсуф: “Билмайман”, деб жавоб берди. Шунда халифа ёрдамчиси: “Маош ва мансабингиз бўла туриб, нега билмайман дейсиз?!” деб писанда қилди. Бунга жавобан Имом Абу Юсуф: “Мен билган нарсаларим учун маош оламан. Агар билмаган нарсаларим учун ҳам маош тўлашса, бутун хазина етмас эди”, деди камтарлик…

Тўлиқ ўқиш

III. Кимларга эҳсон қилинади?

Ота-онага. Қуръони карим оятларида Аллоҳ таолога ибодат қилиш, Унга шерик қўшмаслик амридан кейин ота-онага итоат ва уларга яхшилик қилиш буюрилади (Исро, 23). Яна бир ояти каримада эса ота-онага итоатни тарк этиш ҳаромлар орасида саналади (Анъом, 151). Булардан ота-онага эҳсон-яхшилик фарз, уни тарк қилиш ҳаромлиги аён бўлади. Ота-онага эҳсон ширин сўз, чиройли муомала, бир нарсага эҳтиёж…

Тўлиқ ўқиш

Имом Шофиъий айтадилар

Устозимдан хотирам ёмонлигига чора сўрадим, гуноҳларни тарк этишимни тавсия қилди. Яна шуни айтдики, илм нурдир ва Аллоҳ таолонинг бу нури осийларга берилмайди. Илм талаб қилиш нафл ибодатдан фазилатлидир. Дунё ва охиратни истаган илмни ўзига раҳбар қилсин. Илм ва амал уйғунлиги – олим зийнати. Оқил яхши ва ёмонни бир-биридан ажрата олган одамдир. Икки киши уришиб қолганидан…

Тўлиқ ўқиш

Юракдан йироқлатманг!

Яқинда бир қадрдоним бағрига босиб омонлашаркан, “мана бундай, юракни юракка яқин қилиб кўришиш керак”, деб қолди. Кўпни кўрган, зиёли аёлнинг бу сўзлари дилимда ажиб туғёнлар пайдо қилди.    Юракка яқинлик… Назаримда, бу гапда ўзига хос ҳикмат, зоҳир ва ботин ўртасидаги уйғунликка ишора бордек. “Бағрига босиш” деганда кўз олдингизга нима келади? Менинг тасаввуримда гўдагини бағрига босиб…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: