2016 йил 3-сон

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ар-Рашид – Хоҳлаган бандасига тўғри йўлни кўрсатиб, ҳидоятга эриштирувчи. “Дарҳақиқат, Аллоҳ имон келтирганларни Тўғри йўлга ҳидоят қилувчидир” (Ҳаж, 54).   Аллоҳ таолонинг бу гўзал исми икки маънони билдиради: ҳидоятга, тўғри йўлга йўлловчи; ҳамма ишларини тўғри, ўз ўрни ва ўз вақтида амалга оширувчи. Бутун оламлардаги ҳамма ишлар, воқеа-ҳодиса ва ўзгаришлар У зот ўрнатган азалий тартиб ва…

Тўлиқ ўқиш

Аҳли суннат вал жамоат ақидаларидан

Аллоҳ ҳузуридаги барча нарсалар тақдири ёзилган Лавҳ ва Қаламнинг ҳақлигига ҳам имон келтирамиз. Ҳамма халқ бирлашиб, Лавҳул маҳфуздаги “бўлади” деб қўйилган ишни бўлдирмасликка уринсалар ҳам, асло қўлларидан келмайди. Шунингдек, “бўлмайди” деб ёзиб қўйилган ишни ҳам бўлдира олмайдилар. Қиёматгача бўладиган ишларни қалам ёзиб битирган ва сиёҳи қуриб битган. Бир банда хато иш қилган бўлса, демак, у…

Тўлиқ ўқиш

Қуръонни овозингиз билан безанг

Баро ибн Озиб (р.а.) айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қуръонни овозингиз билан безанг!” деб марҳамат қилдилар» (Абу Довуд ва Насаий ривояти).   Қуръони каримни чиройли овоз билан безаш масаласи олимлар ўртасида турли фикрларга сабаб бўлган. “Қуръоннинг чиройли овозга эҳтиёжи йўқ”, деган тушунчадагилар ҳадис аслида: “Овозингизни Қуръон билан безанг” маъносида бўлгани, бироқ ривоят асносида сўзлар ўрни алмашиб қолганини…

Тўлиқ ўқиш

Эҳсон Муҳим

– Ассалому алайкум. Кечирасиз… Газеталарни тахлаб санаётган Холнисо дўконча туйнугидан ийманиброқ қараб турган одамга кўз қирини ташлаб, хуш­ламайгина алик олди. – Кечирасиз, – деди яна ҳалиги одам малол келганини сезиб. – Шу атрофда яшайсизми? Айтмоқчиманки… бу маҳаллага яқинда кўчиб келганман, бир нарсани билмоқчийдим. – Ҳа, сўрайверинг, ака, – қизиқ бир гап илинжида газета­ларни четга суриб…

Тўлиқ ўқиш

Алвидо, эй моҳи раҳмат! Муҳим

Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту , хатми Қуръон, алвидо, Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо.   Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук, Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук, Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,…

Тўлиқ ўқиш

Рамазонни Қуръон ойи билсак… Муҳим

Яхши тайёргарликсиз, уловсиз ўн бир ойлик сафарга отланган одамни тасаввур қилинг. Манзилга етиб келгунича уст-бошлари, бутун жисми хароб, ифлос ҳолга келади. Бизнинг Рамазон арафасидаги ҳолатимизни ҳам шунга ўхшатиш мумкин. Лекин биздагиси аъзоларга ўрнашган кирдек эмас. Чунки юзу қўлларни ювсангиз, тоза бўлади. Бу – юрагимиздаги, ақлимиздаги, онгу шууримиздаги доғлар; давримизнинг энг тез тарқалувчи, юқумли касаллиги. Маънавий…

Тўлиқ ўқиш

Жарир ибн Абдуллоҳ Муҳим

Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий. Куняси Абу Амр. Отаси Абдуллоҳ ибн Жобир Бажалий. Онаси Бажила бинти Саъб (Мусъаб) ибн Али. Бир куни саҳобийлар билан суҳбатлашиб ўтирганларида Пайғамбар (а.с.): “Сизларнинг олдингизга бу тарафдан хайрли инсон келмоқда. Унинг юзида фариштанинг аломати бор”, дедилар. Шунда Жарир (р.а.) кириб келди. Жарир Яманнинг машҳур Аҳмас қабиласи бошлиғи эди. Бир куни қабила…

Тўлиқ ўқиш

Байрам муборак! Муҳим

Бугун улуғ айём – рамазон ҳайити тонгидамиз. Ортимизда – бу байрамга етгунча синов-имтиҳон, нафсимиз билан курашлар ичида ўтган раҳмату мағфиратга тўла ўттиз кун. Олдинда бир-бир ўтиб, бизларни яна муборак ойнинг шукуҳли кунларига яқинлаштирадиган дамлар.   Бугунги байрам – рўзадор бандаларнинг ёлғиз Ўзининг розилигини истаб чеккан қийинчиликлари эвазига дунё ҳаётида берилган мукофот. Охират ҳаётида эса бу…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон Муҳим

– Яна қанча қолди? – Ҳали вақт борми? – Ўтиб кетмадими? Одатда, маиший ҳаёт панжаларида сиқилавериб ўта майдалашиб кетган бу каби кундалик гаплар Рамазон кунлари, холисанлиллоҳ айтилгани сабабми, бошқача чирой касб этади – улуғлашиб кетгандай бўлади. Азбаройи буюк саодатга восита бўлаётганидан синовларда тобланиб бораётган нафсингни ҳам яхши кўриб кетасан. Эвазига ифтор чоғи уни ҳаддидан оширмай…

Тўлиқ ўқиш

Рўзага доир савол-жавоблар Муҳим

Савол: Бу йилги Рамазон ҳам айни саратонга тўғри келди. Кун ҳаддан ортиқ исиб кетган пайтларда бироз салқинлаш мақсадида чўмилиб олса бўладими?   Жавоб: Рўзадор одамнинг кундуз куни (беузр) чўмилиши, бошидан сув қуйиши, сувга тушиб ўтириши, ҳўл кийимга ўралиб олиши айрим уламолар наздида макруҳ саналган. Имом Абу Юсуф эса, бу каби ишлар макруҳ эмас, деб фатво…

Тўлиқ ўқиш

Болалик Рамазонлари Муҳим

Рамазон – ўзи билан боғлиқ ширин-ширин хотираларни ҳар дамгидан ҳам ёрқинроқ ёдга соладиган ажиб фурсат. Қўлчаларидан бирида пул, биттасида идишни маҳкам ушлаб, кўча бошига нишолда олишга кетаётган бола қалбидаги қувончдир Рамазон. Нимагадир қоқиниб, қўлидаги нишолда ер билан битта бўлган гўдакни турғизиб, уст-бошини қоқиб, яна бошқа косага нишолда тўлдиртириб берган бобо ҳақидаги хотиралардир. “Бирпасда тугаб қолди-я…

Тўлиқ ўқиш

Ассалом, моҳи муборак!

Ассалом, эй моҳи олий қадру қиймат, ассалом, Ассалом, эй манбаи жуду каромат, ассалом, Ассалом, эй боиси хайру саховат, ассалом, Ассалом, эй моҳи пурлутфу латофат, ассалом, Бизни шод эттинг келиб, эй моҳи баҳжат, ассалом!   Интизор эрдук йўлингда, эй маҳи раҳматнамо, Хуш келибсан, хоки пойинг дийдам узра тўтиё, Сен эрурсан кулли умматга мероси Мустафо, Ҳурматингдин осийларни…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон ойи фазилатлари

Рамазон ҳар доим ойларнинг султони, саййиди, энг яхшиси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолаверади.   Рамазон рўза, таровеҳ ва тиловат ойи бўлиб, унинг рўзасини тутиш фарз, таровеҳ намозини ўқиш суннат, Қуръони каримни хатм қилиш эса фазилатдир.   Рамазон шундай қадрли ва ғанимат ойдирки, унда тутилган рўза савобини бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.    Рамазон…

Тўлиқ ўқиш

Шарафли Рамазон хосиятлари Муҳим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳурматли аҳли ислом, биродарони киром! Нима учун рўзани алоҳида эҳтиром билан тутамиз? Чунки Яратган бир ой давомида шунчаки рўза тутишни эмас, балки ана шу давр мобайнида ейиш-ичишимизда ҳаромдан, ёмон ҳаракатлардан сақланишни буюради. Бу Аллоҳ таоло бизларга фарз қилган шарафли синовдир. Ҳаммамиз бир хил вақтда саҳарлик, белгиланган вақтда ифторлик қилиш, таъқиқланган амаллардан сақланиш,…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон нозил бўлган ой Муҳим

“Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир…” (Бақара, 185).   “Рамазон ойи…” Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, бирин­чи бўлиб ҳазрат Нуҳ (а.с.) кемадан тушган пайтларида рўза тут­ган­лар. Аммо Имом Қуртубий бу фикрга унчалик қўшилмайди, у муфассир Мужоҳиднинг: “Аллоҳ таоло рўзани ҳар бир умматга фарз қилган”, деган…

Тўлиқ ўқиш

Азиз меҳмон Муҳим

Киши меҳмон кутар экан, келадиган одамнинг қадрига қараб тайёргарлик кўради. Тўй қилмоқчи бўлганлар уй-жойини таъмирлайди, оқлаб-кўклайди. Ўзига ўхшаган бандалар ташрифига шунча ҳозирланади. Сиз билан бизнинг хонадонимизга энг азиз меҳмон – Рамазони шариф ташриф буюрмоқда. Унинг келишига муносиб тараддуд кўришимиз, яъни қалбимизни, кундалик ҳаётимизни ёмон иллатлардан тозалаб туришимиз керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек, рўза тақводор бўлишимиз…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: