Самолёт ҳақида ўн факт Муҳим

Самолётда учиш ва унинг хавфи ҳақида турли миш-мишлар юради. Аслида эса:

1. Самолёт энг хавфсиз транспорт туридир.

2. Дунёда ҳар уч секундда битта самолёт ерга қўнади.

3. Самолётнинг ҳалокатга учраш эҳтимоли 0,000001 фоиз.

4. Ҳар йили авиаҳалокатлардан кўра эшаклар одамлар умрига кўпроқ зомин бўлади.

5. Пиёдалар ҳудудида яшил чироқнинг ёнишини кутиб, машина уриб кетиши эҳтимоли самолётда ҳалок бўлиш эҳтимолидан бир неча ўн баробар кўпроқ.

6. Ҳар бир парвоздан олдин самолёт мураккаб техник текширувлардан ўтади.

7. Авиаҳалокат ҳеч қачон тасодиф эмас, балки бир қатор омиллар натижаси бўлади.

8. Ер куррасининг 80 фоиз аҳолиси учишдан қўрқади, 5 фоизи эса ерусти ва сув транспортини афзал билиб, умуман учмайди.

9. Парвоздан ва баландликдан қўрқишнинг илмий номи – аэрофобия.

10. Кўпчилик 10 км. баландликдан тушиб кетишдан қўрқади. Лекин бу самолёт қанотлари остидаги кучли босим туфайли иложи йўқ нарса. Машина йўлда қандай турса, самолёт ҳавода шундай туради. Агар бу ҳолатда штурвалини пастга бурса, самолёт сувда турган қайиқдек лопиллайди.

Албатта, Аллоҳ пешонага битган тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Шунга кўра, сўз сўнгида юқорида саналганлар самолётни мутлақлаштириш эмас, балки у ҳақдаги фактлар эканини таъкидламоқчимиз.

 

Шоакмал тайёрлади.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: