Муносабатларда ўртачалик

Бир инсонга ортиқча меҳр бериб, барча сирларни унга айтиш – ифрот. Дўстига ишончи ва муҳаббатини билдирмай, яшириш тафритдир.

Душманликда ҳаддан ошиш ҳам ифрот. Умуман, бировни ҳаддан ташқари яхши кўриш ёки ўта ёмон кўриш дуруст эмас. Зеро, ёмон кўрганимиз кун келиб дўстимизга, ҳаддан ошиқ меҳр қўйганимиз душманимизга айланиб қолиши мумкин. Бунга ҳаётий мисоллар жуда кўп.

Мусулмонга, албатта, ишониш мумкин. Бироқ бу Ислом буюрган амаллар доирасида қилинади. Масалан, қарз бераётиб, қайд қилиб қўйилади. Мол-мулк ўғирланиш эҳтимоли бор жойга қўйилмайди. Яъни, ҳар бир иш тадбир билан қилинади.

“Яхши кўрган одамингни ўртача сев, бир кун душман бўлиб қолиши мумкин. Яхши кўрмаганингга ҳам меъёрда бўл, бир кун дўст бўлиши мумкин” (Термизий ривояти).

Ислом бошқа ишларда бўлгани каби, дўстга ишонишда ҳам меъёрни сақлашни тавсия қилади. Унга на ҳаддан ташқари ишониб юбориш ва на бутунлай ишонмай қўймаслик керак. У ҳам инсон экани, шайтон йўлдан уриши мумкинлигини назарда тутиб, эҳтиёт чорасини кўриб қўйиш керак.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: