Комил имон ва гўзал ахлоқ Муҳим

Жами саодатларга комил имон орқали эришилади. Комил имон эса аҳли сунна вал жамоа эътиқоди билан бўлади. Ҳар биримиз қалбимизни янглиш эътиқод, шубҳа-гумонлардан қутқариш ҳаракатида бўлмоғимиз лозим. Ким асл имонга эришиб, гўзал ахлоқ билан хулқланса, пайғамбарлару азиз авлиёларга, малакларга яқин бўлади.

Ахлоқ илми жуда муҳимдир. Чунки инсон ахлоқ ила яхши ва ёмон феъл-атворни, фойда ва зарарни англайди, ажратади. Яхшиликка шошилиб, дунёда комил ва қийматли инсонга айланади. Қалбан ва руҳан ҳаловат топиб, Аллоҳнинг севимли бандаси, одамлар учун ҳам эҳтиромли киши бўлиб етишади. Охирати ҳам обод бўлади. Бундай саодатга эса икки нарса билан эришилади:

Биринчиси, тўғри (собит) илм ва имон соҳиби бўлиб, Муҳаммад (а.с.)нинг ҳаётлари, гўзал ахлоқларини ўрганиб, суннатига амал қилиш.

Иккинчиси, хушхулқлилик. Бу эса фиқҳ ва ахлоқ илмини ўрганиб, амал қилишдир.

Бу икки нарсани ўзида жам этган киши Аллоҳнинг розилигига эришади. Зеро, Аллоҳнинг илми чексиз ва бандаларининг барча қилган ва қилаётган ишларидан хабардор. Шундай экан, хушхулқ киши нафақат ўзига, балки оиласи, қўни-қўшниси, барча билан гўзал муносабатда бўлмоғи даркор. Бундай кишини одамлар вафот топганда ва ундан кейин ҳам яхшилик, дуо билан эслашади. Бадхулқ эса дуолардан бебаҳра қолади. Охират саодати хайрли амаллар, дуолар билан топилади. Шу боис ҳам инсон ким билан дўстлашса ахлоқи шу билан баҳоланади. Чунки хулқ юқувчидир. Бинобарин, бадхулқ киши билан ҳамроҳ, ўртоқ бўлмаслик даркор.

Муҳаммад Саид Арвос

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: