Фойдали маслаҳатлар

•    Сабзавот шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш кўздаги майда қон томирларини яхшилаб, кўз нурини тиниқлаштиради. Танага қувват бағишлайди. Сабзавотлар таркибида бириктирувчи тўқималар, минерал, антиоксидантлар ва бир қанча касалликларнинг олдини олувчи дармондорилар бор. Ҳар куни овқатланиш тартибига сабзавотлардан тайёрланган шарбат ёки бўлмаса янги узилган кўкатлардан овқатга қўшиб тановвул қилишнинг ўзи кифоя.

•    Қон теккан буюмни олдин бир неча соат совуқ сувга ивитиб қўйиш (сувга бир оз миқдорда новшадил спирт қўшиш) керак. Оқ рангли ип, зиғир, жун газламалардаги қон доғини водород пероксиди билан кетказиш мумкин. Оқ ип ва зиғир газламалардаги ювилганида кетмай қолган эски қон доғини новшадил спирти билан (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) ёки танокор (бура) эритмаси билан (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) кетказиш мумкин.

•    Гиламга чой, кофе тўкилиб кетса, чой тўкилган жойга дарҳол қуруқ латта босиш, кейин юмшоқ чўтка билан совунлаб артиш керак.

•    Агарда доғ изи катта бўлса, ундай ҳолда, глицерин билан тозаланади, бир кундан сўнг юмшоқ чўтка билан совунлаб артилади.

•    Доғ изи ҳали қотмаган, янги бўлса, у ҳолда гиламни совуқ сувда намланган чўтка билан қуригунча артилади.

•    Гиламни қайноқ сув билан тозалаш ярамайди, акс ҳолда гиламнинг асл рангига путур етиб, ранги хиралашиб қолади.

•    Гиламни қаттиқ чўтка билан асло тозаламанг! Бу унинг табиий юнглари кетишига сабаб бўлади.

 

Наргиза Угламова тайёрлади.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: