Еб-ичишда ўртачалик

Кўп ейиш – ифрот, керагидан оз ейиш тафритдир. Эҳтиёж талабича ейиш – меъёрнинг чегараси. Дорақутний “Кўп еб-ичиш касалликларнинг бошидир”, деганмазмундаги ҳадисривоят қилган. Ислом мўътадиллик дини, танаси ва ақлига зарар берадиган даражада оч қолишни таъқиқлайди. Ҳаётини хавф остига қўйишни ҳаром қилган.

Аллоҳ бундай марҳамат қилган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангизлар ва ҳаддан ошмангизлар! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни севмайди” (Моида, 87).

Бу оятни еб-ичиш, ухлаш, уйланиш бобида Аллоҳ сизларга ҳалол қилган нарсаларни ўзингизга ҳаром қилиб, ман қилиб қўйманг. Аллоҳ ҳаддан ошганларни ёқтирмайди”, деб тушунсак бўлади.

Имом Раббоний “Тасаввуф оз еб, оз ичиш эмас. Ҳар ким ҳалол йўл билан топган нарсасини тўйгунича ейиши лозим”, деган. Баҳоуддин Нақшбанд эса: “Бирор нарса ейиш оч қолишдан яхшироқдир”, деган.

Оз ейиш, албатта, яхши. Лекин оз ейиш тўйишдан олдин таомдан қўл тортиб, қорин очмасдан дастурхонга ўтирмасликдир, оч қолиб юриш эмас.

Имом Раббоний айтади: “Одамлар риёзат қилиш (нафсни тарбиялаш йўлидаги хатти-ҳаракатлар) деганда оч қолиб, нафл рўза тутишни тушуна бошладилар. Ҳолбуки, динимиз буюрган миқдорда таом ейиш, минглаб йиллар давомида рўза тутишдан фойдалироқ ва кучлироқдир. Бир одамнинг олдига лаззатли таомлар қўйилиб, иштаҳа билан ҳаммасини егиси келиб турганида, динимиз буюргани миқдорда еб, қолгани қолдириши кучли риёзатдир ва бошқа риёзатлардан устундир” (“Маноқиби Аҳмадийя”).

Муҳаммад Маъсум ҳазратлари ҳам айтади: “Еб-ичишда мўътадил йўлни танлаш даркор. Бўшаштирадиган даражада кўп ейилмайди. Ибодат қила олмайдиган даражада парҳез тутилмайди. Буюк авлиёлардан бири Баҳоуддин Нақшбанд “Яхши еб, яхши ишла”, деганлар. Хулоса шуки, ибодат ва яхшилик қилишга мадор бўлар миқдордаги озуқа яхши ва табаррукдир. Бундан камайтириш ман қилинади”.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: