Динда енгиллик

“Динда мажбурлаш йўқ” нима дегани? Ибодатлар оғир келса, уларни қилмай қўйса бўладими?

“Аллоҳ Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади” (Ҳаж, 78), деган.

Бу бизга буюрилган фарз ва вожиблар агар, оғирлик қилса, қилмай қўяверса бўларкан, деган маънони бермайди. Асло!

Фақат вақт ва жойига қараб, одамларнинг шароитидан келиб чиқиб баъзи рухсатлар берилган:

Сув топилмасаёки бўлса ҳам ундан фойдаланиш зарарли эса, таяммум қилинади.

Бемор ва ожиз инсон намозини тик туриб ёки ўтириб ўқий олмаса, ётиб имо-ишора қилиб адо қилиши ҳам мумкин.

Рамазон ойида мусулмонларга рўза тутиш фарз. Аммо касал ёки сафардаги мусулмондан рўза тутиш мажбурияти вақтинчалик соқит бўлади. Кейинроқ қазоларини тутиб бериши мумкин.

Сафардаги инсонлар фарз намозларини қаср, яъни, қисқартириб ўқийдилар. Шунда 4 ракатли намозлар 2 ракат қилиб ўқилади.

“Динда мажбурлаш йўқ”, деган гапнинг бошқа маъноси ҳар куни рўза тутиш, кечаси ухламасдан, тонггача ибодат қилиш ёхуд турмуш қурмай ўтиш мумкин эмас. Булар Ислом қайтарган амаллардир.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: