Зарурий фатволар

Юрти билан Макка шаҳри ўртасидаги сафар масофаси (90-100 км.) билан тенг ёки ортиқ бўлса, аёл кишига ҳажга бирга бориб келадиган маҳрам бўлиши шарт қилинган. Маҳрам – эри ёки ўрталарида никоҳ раво бўлмайдиган оқил, болиғ, ишончли эркак қариндошларидан бири. Қариндошлиги насаб ё эмикдошлик жиҳатидан бўлиши мумкин.

«Оламгирия», «Хулоса», «Қозихон», «Муҳит»

 

Ҳажни адо этиш учун ҳам учта шарт мавжуд. Улар – эҳром, макон ва замон. Ҳажнинг рукнлари (фарзлари) – Арафотда бўлиш, «тавофи зиёрат» (Каъба тавофи) ва эҳромга ният билан кириш. Вожиблари – Муздалифада туриш, Сафо билан Марва орасида (етти бор) юриш, шайтонга тош отиш, тавофи садр ва соч олдириш ёки қисқартириш. Суннатлари – тавофи қудум, унда ёки фарз тавофида «рамл» (керилиб юриш), икки кўк мил орасида шитоб юриш, Минода тунаш (наҳр кунлари), Минодан Арафотга қуёш чиққандан кейин жўнаш, Муздалифадан Минога тонг отмасдан бурун жўнаш, Муздалифада тунаш, учта тош отиладиган жамаротларда белгиланган тартибда тош отиш ҳам суннат амаллардандир.

«Оламгирия», «Фатҳул-Қадир», «Мухтасар», «Ал-Баҳр»

 

Ҳажнинг одоблари – ҳажга отланган одам, аввало қарз­ларини адо этиб қўйсин. Ҳажга бориш хусусида ақлли, доно кишиларга маслаҳат солсин. Истихора қилса, яна яхши. Сўнгра тавба-тазарру билан ниятни холис қилсин. Бировнинг омонати бўлса, эгасига топширсин. Рози-ризолик сўрасин. Намоз ва рўзаларининг қазоси бўлса, адо этсин. Хато ва камчиликлари учун надомат чекиб, қайта такрорламасликка азму қарор қилсин. Фахрланиш, риёкорлик, мақтанишдан сақлансин. Гарчи ҳаромдан топилган пул билан ҳаж қилса ҳам, ҳажнинг фарзи зиммасидан соқит бўлса-да, лекин ҳалолдан йиққан пулига боришга ҳаракат қилсин. Ўзининг пулидан шубҳаси бўлса, бировдан қарз олиб ҳаж қилсин ва ўз пулини қарзига тўласин. Ҳажда тижоратни аралаштирмаган аъло.

«Оламгирия», «Фатҳул-Қадир», «Қозихон»

Шайх Абдулазиз Мансур

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: