Рўзага доир савол-жавоблар Муҳим

Савол: Бу йилги Рамазон ҳам айни саратонга тўғри келди. Кун ҳаддан ортиқ исиб кетган пайтларда бироз салқинлаш мақсадида чўмилиб олса бўладими?
 
Жавоб: Рўзадор одамнинг кундуз куни (беузр) чўмилиши, бошидан сув қуйиши, сувга тушиб ўтириши, ҳўл кийимга ўралиб олиши айрим уламолар наздида макруҳ саналган. Имом Абу Юсуф эса, бу каби ишлар макруҳ эмас, деб фатво берган (“Фатовойи Ҳиндия”, “Муҳит”).
 
Савол: Ўтган йили Рамазон ойида бир неча кун рўза тутмадим. Менга каффорат вожиб бўладими?
 
Жавоб: Фарзлик шартлари топилган ҳар бир мусулмон Рамазон рўзасини тутиши фарздир. Олдин рўза тутилмаган кунлар учун тавба қилинади. Кейин бир кунга бир кун қазо рўзаси тутилади. Бу ҳолда каффорат вожиб бўлмайди. Каффорат рўза тутмасликнинг эмас, балки рўзага ният қилгандан кейин уни узрсиз бузишнинг жазосидир.
 
Савол: Қазо рўзаси тутаётган одам уни қасддан бузса, унга каффорат вожиб бўладими?
 
Жавоб: Йўқ, у  фақат ўша куннинг қазосини тутиб беради.
 
Савол: Америкадан уйга қайтмоқчиман. Сафарим кечқурун бошланади. Саҳарлик вақтида самолётда бўламан. Уйим Тош­кентда.  Мен қайси жойнинг вақтига кўра саҳарлик ва ифторлик қиламан?
 
Жавоб: Чиқаётган жойингиз, яъни Американинг вақтига асосан оғиз ёпасиз. Келадиган жойингиз, яъни Тошкент вақти билан ифторлик қиласиз.
 
Савол: Таровеҳ намози неча ракат? Уни жамоат билан ўқиш керакми?
Жавоб: Таровеҳ намози йигирма ракатлиги ва уни жамоат билан ўқилиши ҳадиси шарифларда билдирилган (“Мароқул фалоҳ”).
“Нурил изоҳ”нинг шарҳида таровеҳ намозининг йигирма ракат эканига ишонмаганларнинг бидъат аҳлидан бўлиши айтилган.
Эркакларнинг масжидда жамоат билан ўқиган намозларининг савоби уйда ўқиган намозларидан 27 баробар ортиқлиги ҳадиси шарифларда баён қилинган. Аёлларнинг эса беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини ўқиш учун масжидга боришлари жоиз эмас (“Раддул мухтор”).

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: