Кундалик масалалар

Савол: Баъзилардан эшитишимча, ғусл вожиб бўлиб, ҳали покланишга улгурмаган киши уни чақириб келганларга устки кийимини елкасига ташлаб, енгларини киймаган ҳолда рўпара бўлар экан. Шу иш тўғрими?

Устки кийимининг енгларини киймай, елкага ташлаб олиш такаббурлик бўлади. Шунинг учун улуғларимиз доим бундай қилишдан қайтаришган. Ғусл вожиб бўлган (жунуб) одам тезда ғусл қилиб, покланиб олиши керак. Чунки ундаги бадбўй ҳиддан фаришталар озорланади. Лекин жунуб одамнинг биров билан кўришиб, гаплашувидан динимиз қайтармаган. Жунуб киши ғусл қилмай намоз ўқиши, тиловат қилиши мумкин эмас. Жунуб киши қўлларини ювиб, оғзини чайиб овқат ейиши ҳам мумкин.

Савол: Жунуб ёки ҳайзли аёллар сажда оятини эшитганида қандай йўл тутиши керак?

Жавоб: Ҳайз ҳолатидаги аёл поклангунича ибодатлардан соқит бўлгани учун сажда оятини эшитган пайтда ҳам, покланганидан кейин ҳам сажда қилмайди. Аммо жунуб ҳолдаги эркак ёки аёл сажда оятини эшитса, покланганидан кейин сажда қилиши вожиб бўлади (Таҳтовий).

Савол: Биз томонларда вафот этган одамни нарвонга со-лиш одати бор. Ундан ташқари, ўлик чиққан хонадонда маййит олиб кетилгач, қирқта чироқ ёқилади. Бу одатлар динимизга тўғри келадими?

Жавоб: Сиз айтган нарсаларнинг ҳаммаси динимизга ёт, бидъат ва хурофот амаллардир. Динимиз маййитга озор беришдан бизларни қайтарган. Тирик одам нимадан озорланса, маййит ҳам шундан озорланади. Шунинг учун уни юваётиб ҳам мулойим ҳаракатланишга буюрилган. Маййит чиққан уйда чироқ ёқиш ширк амаллардандир. Қуръони карим тиловат қилиб, нафл намозлар ўқиб, халққа фойдаси тегадиган хайрли амаллар бажариб, савобини ўтганларга бағишланса, руҳлари шод бўлади.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: