Фиқҳий масалалар

Савол: Ёшим етмиш учда. Зиммамда қазо намозларим бор. Баҳоли қудрат ўқиб боряпман. Шу ҳолда нафл намозлари ҳам ўқисам бўладими? Жавоб: Зиммангиздаги ибодатларнинг қазосини ўташга ҳаракат қилишингиз таҳсинга лойиқ. Чунки зиммадаги ибодатлар фақат уларнинг қазосини ўташ билан соқит бўлади. Энди нафл намозларни ўқиш масаласига келсак, олдин қазоларингизни ўтаганингиз авло. Зеро, нафл ибодатларни қилсангиз, савоб оласиз, қилмасангиз,…

Тўлиқ ўқиш

Намозга доир фатволар

Хуфтон намозининг икки ракатини ўқиб бўлгач, бу таровеҳ намози деб ўйлаб, салом бериб қўйса, шунингдек, пешиннинг икки ракатидан кейин бу жума деб ўйлаб, салом бериб қўйса ёки муқим тўрт ракатли намознинг икки ракатидан кейин ўзини сафарда деб ўйлаб, салом бериб қўйса, намозини қайтадан ўқийди. Аммо мазкур ҳолатларда намознинг охири деб ўйлаб салом бериб қўйса, намози…

Тўлиқ ўқиш

Рўзага доир савол-жавоблар Муҳим

Савол: Бу йилги Рамазон ҳам айни саратонга тўғри келди. Кун ҳаддан ортиқ исиб кетган пайтларда бироз салқинлаш мақсадида чўмилиб олса бўладими?   Жавоб: Рўзадор одамнинг кундуз куни (беузр) чўмилиши, бошидан сув қуйиши, сувга тушиб ўтириши, ҳўл кийимга ўралиб олиши айрим уламолар наздида макруҳ саналган. Имом Абу Юсуф эса, бу каби ишлар макруҳ эмас, деб фатво…

Тўлиқ ўқиш

Кундалик масалалар

Савол: Баъзилардан эшитишимча, ғусл вожиб бўлиб, ҳали покланишга улгурмаган киши уни чақириб келганларга устки кийимини елкасига ташлаб, енгларини киймаган ҳолда рўпара бўлар экан. Шу иш тўғрими? Устки кийимининг енгларини киймай, елкага ташлаб олиш такаббурлик бўлади. Шунинг учун улуғларимиз доим бундай қилишдан қайтаришган. Ғусл вожиб бўлган (жунуб) одам тезда ғусл қилиб, покланиб олиши керак. Чунки ундаги…

Тўлиқ ўқиш

Намозга оид фатволардан

Зиммасида қазо намозлари бўлган киши нафл намозлари билан машғул бўлиш ўрнига ўша қазоларини ўқишга ҳаракат қилгани яхшидир. Лекин суннат намозлар, чошгоҳ намози, тасбеҳ намози ва ҳадисларда тарғиб этилган, маълум сура ва зикрларни ўқиш тавсия қилинган нафл намозлар бундан мус-тасно. Қазо намозларни масжидда, жамоат жойларида эмас, балки ўз уйида ўқишга ҳаракат қилиш керак. “Оламгирия”, “Музмарот”, “Важиз”…

Тўлиқ ўқиш

Закот ҳақида Муҳим

Савол: Закот фарз бўлиши учун қандай шартлар бор? Жавоб: Закотнинг фарз бўлиши учун ушбу шартлар юзага келиши керак: 1. Ҳуррият. Закот берадиган одам эркин бўлиши керак. Қулга закот фарз эмас; 2. Ислом. Закот фарз бўлиши учун мусулмон бўлиши керак; 3. Ақл ва булуғ. Закот берувчи киши ақли жойида ва балоғатга етган бўлиши лозим. Аммо ушр…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фиқҳий масалалар

Агар рўзадор узумнинг бир дона уруғини чайнаб ютса, ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади. Чайнамай ютса, фақат қазо вожиб бўлади. “Оламгирия”, “Заҳирия”   Туз еса, фақат қазо вожиб бўлади. Аммо туз еб юриш одати бор одам бўлса, ҳам қазо, ҳам каффорат вожибдир. Лекин туз еган рўзадорга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади, деган фатволар ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Қазо намозлари ва замсура ҳақида Муҳим

Савол: Қазо намозларни ўқишдан олдин ҳам азон айтилади, деб эшитгандим. Бир кунлик намозлар қазо бўлган бўлса, уларни адо этишда ҳар бир намоз учун алоҳида азон айтиладими? Жавоб: Қазо намозларида ҳам худди вақтида ўқилаётган намоздаги каби азон ва иқомат айтилади. Зиммасида бирдан ортиқ қазо намозлари бўлган одам уларни бир вақтда ўқимоқчи бўлса, биринчи намозга азон айтади,…

Тўлиқ ўқиш

Намозни бузмайдиган ҳолатлар

1. Намоз ўқиётган киши хоҳ Қуръонга, хоҳ бошқа бирор ёзувга қасддан қараб, маъносини тушунса, намозда бошқа нарсалар билан шуғуллангани учун одобга тескари ҳаракат қилган ҳисобланади ва бу иши макруҳдир. Аммо маъносини тушунган ёзувни тили билан талаффуз қилмаса, намози бузилмайди. Бехосдан кўзи бирор ёзувга тушиб, маъносини тушунса макруҳ бўлмайди. 2. Намоздаги кишининг олдидан бирор кимса ўтса,…

Тўлиқ ўқиш

Сафарда намоз

Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни қаср қилиб, яъни, икки ракат қилиб ўқиши вожибдир. Борди-ю, тўрт ракат ўқиб, икки ракатдан кейин ўтирган бўлса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин кейинги икки ракат нафлни қўшиб, саломни кечиктиргани учун гуноҳкор бўлади. Олдинги қаъдага ўтирмаган бўлса, намози бузилади. “Оламгирия”, “Ҳидоя”   Сафарда суннат намозларини ўқимасликка баъзи уламолар рухсат берган бўлсалар-да,…

Тўлиқ ўқиш

Жума намози ҳақида

Абу Ҳафс Кабир (рҳ.) сўзига кўра, мардикорнинг жума намозига боришига хўжайини қаршилик қилиши мумкин. Аммо Абу Али Даққоқ (рҳ.)нинг наздида шаҳарда бўлса, қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Лекин жумага бориб-келгунича ишламагани учун иш ҳақидан ушлаб қолади. Бу ҳам масжид узоқ бўлсагина мумкин. Бироқ яқин бўлса ҳаққидан ушлаб қолмайди. Мардикорнинг жумага бориб-келгунича ўтган вақти учун ҳақ талаб…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Савол: “Шайхи фоний” нима дегани? Жавоб: Рўза тутишга кучи етмайдиган даражада кекса ёшдаги кишиларга “шайхи фоний” дейилади. Шайхи фоний кишилар вафот этгунларича кундан-кунга қувватдан кетиб борадиган ва ўлимига қадар қайта кучга тўлмайдиганлардир (“Баҳрур роиқ”). Бундай кишилар рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя сифатида бир фақирнинг қорнини тўйдирадилар (“Ҳидоя”). Улар хоҳласалар, фидяларини ҳаммасини бир қилиб рамазон…

Тўлиқ ўқиш

Рўзадорликка оид

Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини оғиз сўлагига қўшиб ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди. “Оламгирия”, “Муҳит”   Қонни ютиб юборса, каффоратсиз қазонинг ўзини тутади. Тишларнинг милкидан чиққан қонни сўлак билан қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон…

Тўлиқ ўқиш

Намозни бузувчи амаллар

Намозга ният қилиб, такбири таҳрима айтиб, намозга киргач, намоз амалларидан бошқа амалларни қилиш мумкин эмас. Намозга киргач, қуйидагиларни қилиш намозни бузади: 1. Гапириш (қасддан ё адашиб бўлса-да). 2. Кишига салом бериш. 3. Саломга алик олиш. 4. Узрсиз томоқни қириш. 5. “Аҳ”, “оҳ”, “уф” деб овоз чиқариш. 6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш. 7. Ўзи…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Жанобатдаги одам ғусл қилаётганда сачраган сув идишдаги сувга тушса зарари йўқ. Аммо баданидан оқаётган сув идишга қуйилиб тушса, уни нопок қилади. “Оламгирия”, “Хулоса” Инсоннинг сочи тиғ ёки қайчи билан қирқиб олинса, тоза ҳисобланади. Юлиб олинган соч нопокдир. “Оламгирия”, “Ихтиёр” Таҳорат қилганда тангадек жой ювилмай қолган бўлса, то ўша жой ювилмагунча оёқ кийимини кийиб, масҳ тортиши…

Тўлиқ ўқиш

Қабрларни зиёрат қилиш ҳақида

Шайх Абдулазиз Мансур   Мозор ва қабристонларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга баробар жоиз, ҳатто савобли ишлардандир. Пайшанба, жума ва шанба кунлари зиёрат қилинса, маййитлар сезиб тураркан. Фақат зиёрат одобларига риоя қилиб, бидъат ишлардан сақланиш шарт. “Раддул-муҳтор” матни ва ҳошияси   Мозор ва қабристон зиёратининг одобларидан бири маййитнинг оёқ томонидан келиб, салом бергач, тик турган…

Тўлиқ ўқиш

Намозда қироат

Намоз қироатига яраша Қуръон сураларидан ўрганиб олиш ҳаммага фарзи айн бўлганидек, саводсиз киши ҳам намозда ўқилиши фарз бўлган миқдорда қироатни тўғри ўқиш учун кеча-ю кундуз ҳаракат килиши керак бўлади. Агар ҳаракат қилмаса, Аллоҳнинг ҳузурида узрли саналмайди. Тоқати борича ҳаракат қилса ҳам тўғри талаффуз билан ўқиёлмаса, намозни ўқийверади. Хато ўқилган қироати узрли ҳисобланади. Қироати дуруст одам…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Рамазон кечасида туриб, саҳарлик қилишнинг ўзи рўза нияти ўрнига ўтади. Зеро, дилига рўза тутишни келтириш ниятга ўтар эди. Саҳарлик қилган одамнинг дилига ўз-ўзидан рўза тутиш нияти келади. Бизнинг мазҳабимизда рамазон тугагунча ҳар куни ният янгилаб турилади. Ниятнинг вақти қуёш ботган вақтдан бошлаб, то эртаси куни қиём вақтигачадир. “Оламгирия”, “Хулоса”, “Қозихон” Изоҳ: Шунинг учун ифторлик дуосини…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Таҳорат қилаётганда кўзлар қаттиқ юмилмайди. Акс ҳолда кўз атрофларига сув етмаслиги натижасида таҳорат чала бўлиб қолиши мумкин. Кўзлар эркин юмиб турилади. Очиб ичига сув етказиш шарт эмас. “Оламгирия”, “Сирожия”, “Қозихон”, “Муҳит”   Масжидда муайян бир жойни ўзи учун хослаб олиш макруҳ бўлганидек, таҳорат қилиш учун ўзига хос идиш тутиш ҳам макруҳдир. “Оламгирия”, “ал-Важиз”   Жанобатдаги…

Тўлиқ ўқиш

Рўзага оид масалалар

Савол: Мен рамазон ойидан бошқа ойларда ҳам рўза тутмоқчиман. Лекин баъзи кунларда рўза тутиш макруҳ эмиш. Шу ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз. Жавоб: Рамазон ҳайитининг биринчи куни ва қурбон ҳайитининг тўрт кунларида, шак (шаъбон ойининг охиргисими ёки рамазоннинг биринчисими экани тўғрисида иккиланиб қолинган) кунининг ўзида, ашуро кунининг ўзида рўза тутиш макруҳдир. Шунингдек, рўза тутишдан қайтарилган кунларда…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: