Шартли бўлса-да, ғолиблар бор!

Ассалому алайкум, муҳтарам “Викторина”миз қатнашчилари! Ўтган сондаги саволларга жавоб йўллаш муддати – 15 июл янглишиш натижасида 15 июн дея кўрсатилган. Шу сабабли бўлса керак, Сизлардан камроқ мактуб олдик. Аммо гап сонда эмас, сифатда деганларидек, оз сонли мактублар орасида деярли барча саволларга тўғри жавоб йўллаганлар топилди. “Деярли” дейишимизга сабаб шуки, тўғри жавоб эгалари 2-саволнинг бир қисми – Қуръоннинг қоқ ўртасидаги ҳарф борасида бир оз бошқачароқ жавоб беришган. Балки улар ўқиган манбаларда шундай кўрсатилгандир, деган қаноатда уларнинг жавобларини қабул қилдик. Бу борада уларнинг барча саволларга тўғри ва тўлиқ жавоб бера олганлари, ўртадаги фарқ эса битта саволнинг бир бўлагида экани эътиборга олинди. Қуйида тўғри жавоб йўллаган ғолибларимиз билан таништириб ўтамиз:

1. Толиб Қодиров, Тошкент ислом институти талабаси;

2. Саидакбар Валиев, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-2 мавзеси, 5-уй, 29-хонадон;

3. Ҳикматуллоҳ Тоштемиров, Китоб шаҳар, Хожа Бухорий номли ислом билим юрти толиби.

Ғолиблар совринларини шу йил сентябр ойининг охиригача таҳририятимиздан олиб кетишлари мумкин.

Энди ўтган сондаги саволларнинг жавобларига ўтамиз:

1. Иймон қушининг икки қаноти, кўпчилик мактуб эгалари ёзганларидек, хавф ва ражодир. Чунки барча ақида китобларимизда мўмин киши соғлом ва тўғри ақидага эга бўлиши учун унда Аллоҳнинг раҳматидан умидворлик ва ғазабидан хавф-қўрқув бўлмоғи лозимлиги айтилган. Улардан бири бўлмаса ёки бошқасидан усутунроқ бўлса, бундай иймон тўғри ҳисобланмайди (Манба: “Иймон қушининг икки қаноти”).

2. Қуръоннинг ўртасидаги сўз “Каҳф” сурасининг 19-оятидаги “лийаталаттоф” сўзи. Унинг қоқ ўртасидаги ҳарф эса, шу сўз охиридаги “ф” ҳарфидир (Манба: “Қуръон ва тафсир илмлари”).

3. Ҳадис илмида ишлатиладиган “муаллақ” сўзи луғатда “боғлаб осиб қўйилган”, “илинган” деган маънони билдиради. Ҳадис истилоҳида эса, исноднинг бошидан бир ёки бир неча ровийнинг тушиб қолишига айтилади.

Муаллақнинг қуйидаги кўринишлари бор:

1. Санаднинг барчаси тушиб қолади;

2. Саҳобийдан бошқа барча санад тушиб қолади;

3. Саҳобий ва тобеъийдан бошқа барча санад тушиб қолади.

Агар ҳадис “деди”, “зикр қилди” каби аниқликни ифодаласа, уни “саҳиҳ” дейилади. “Айтилади”, “зикр қилинади” каби мажҳул нисбатда айтилган ҳадис “саҳиҳ” дейилмайди.

Имом Бухорий асарида муаллақ ҳадислар бисёр. Муслимда эса уларнинг сони 12 тадир (Манба: “Мусталаҳ ул-ҳадис”).

4. Намозда “Ташаҳҳуд”ни ўқимасликнинг ҳукми тарки вожибдир. Чунки “Ташаҳҳуд”ни ўқиш вожиб бўлиб, уни ўқимаган киши вожибни тарк қилган ҳисобланади ва намози саждаи саҳв билан дуруст бўлади (Манба: “Мухтасари виқоя”).

5. Абу Бакр (р.а.) 2 йил, 3 ой, 10 кун халифалик қилганлар (Манба: “Ислом тарихи энциклопедияси”).

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: