2018 йил, 2-чоракдаги викторина ғолиблари Муҳим

Мактублар кўп, аммо…
 
Ассалому алайкум, муҳтарам мухлислар, саҳифамиз иштирокчилари! Сизлар билан яна ғойибона дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Бу сафар ҳам сизлардан кўплаб жавоб мактублари олдик. Аммо, афсуски, тўғри жавоблар фақат бештагина бўлди. Аксарият мактуб эгалари 3-саволга жавоб бераётиб, қуёшда илиган сув билан таҳорат олиш макруҳ эканини ёзишган. Ҳолбуки, ҳанафийликда бундай қилиш макруҳ эмаслиги қайд этилган. Бу тўғрида кўпгина ўзбек тилига ўгирилган манбалардан ҳам билиб олиш мумкин эди. Макруҳ дейилган ҳукм бошқа мазҳабларга тегишли бўлиб, қуйида бу ҳақида батафсил маълумот бердик. Шундай қилиб, барча саволларга тўғри жавоб топганлар: Нажмиддинова Иймона, Хушвақтов Низомиддин – Тошкент шаҳридан; Намозов Сирожиддин – Самарқанд вилояти Ургут туманидан; Шаропов Алишер – Фарғона вилояти Риштон туманидан; Эргашев Козимжон – Андижон вилояти Избоскан туманидан. 
Ўйинимиз шартига кўра, улар орасидан уч нафар ғолибни қуръа асосида аниқладик. Демак, ғолиблар билан танишинг:
 
1. Козимжон Эргашев, Андижон вилояти Избоскан туманидан;
2. Низомиддин Хушвақтов, Тошкент шаҳридан;
3. Алишер Шаропов, Фарғона вилояти Риштон туманидан.
 
Совриндорларни муборакбод этамиз ва совғаларини уйларида кутиб олишларини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: