Расулуллоҳ (с.а.в): “Сирка нақадар ажойиб нонхурушдир. Аллоҳ сиркага барака берсин! У мендан аввалги пайғамбарларнинг ҳам егулиги эди. Сирка бор уйда бошқа нонхурушга эҳтиёж бўлмас”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Бу мўъжизавий неъмат бундан ўн минг йил олдин ҳам бўлгани таъкидланади. Уни бобилликлар кашф этишган. Гиппократ сиркани дори сифатида ишлатган. Ҳозир бир қанча мева, ўсимликлардан сирка олинади. Уларнинг энг яхшиси олма сиркаси саналади. Иштаҳа очиш учун салат ва тузламалар тайёрлашда қўлланади. Унинг яна қуйидаги хусусиятлари бор:

Кўкат ва мевалар сирка сувида ювилгани фойдали;

Унитаз, ваннага ўрнаган доғларни сирка билан тозалаш мумкин;

Томоқ оғриганда сирка билан ғарғара қилинса, наф беради;

Тошмалар, яраларга сирка суртилса, қичишишни тўхтатиб, ярани тезда битиради;

Қаттиқ чарчоқ ва уйқусизликда сиркали сув ичилса, тинчлантиради;

Устига сиркага бўктирилган нон қўйилса, сўгал тўкилади;

Сирка қўшилган сувда ювиниш танига майинлик, тиниқлик бахш этади;

Асалли сирка суви озишда ёрдам беради;

Ойналар ярқираши учун илиқ сувга сирка қўшиб артилади;

Арчилган картошка қорайиб қолмаслиги учун сиркали сувга солиб қўйилади;

Пишлоқни яхши сақлаш учун сирка билан намланган докага ўралади;

Қўлга ўрнаб қолган пиёз ҳидини сирка билан кетказиш мумкин;

Сирка билан намланган докада артилса, гиламнинг ёрқинлиги ортади.

 

Дўстларга тавсия этиш
2018 йил 8 апрелда эълон қилинган  275 марта кўрилган