апрел 08

– “Онажоним” номли шеърингиз шундай юксак мукофотга лойиқ кўрилибди! Табриклаймиз, – деди мухбир шоирга.

– Ташаккур! – мағрурланди ижодкор.

Буни телевизордан томоша қилаётган Онанинг шодликдан кўзларига ёш келди. Ўғли машҳур шоир бўлибди! Сўнг “Қариялар уйи”даги чироқлар ўчирилди. Она ўрнига чўзилди.

Нодирабегим Иброҳимова

 

Дўстларга тавсия этиш
2018 йил 8 апрелда эълон қилинган  249 марта кўрилган