март 29

– Ҳеч гул бермайсиз... – маъюс кулди аёли.

– Тўйимизда берганман-ку! – ҳазилга олди эркак.

– Шунгаям ўн йил бўлибди-я...

– Ҳали сенга кўп гул бераман. Ҳаётимиз олдинда...

Аммо ҳар куни гул бозоридан ўтаркан, эркак ўйларди: “Бирор кун албатта, гул оламан!”

...Ваъдасини бажариб, ниҳоят, гулдаста олди. Уни аёлининг қабрига қўйди.

Нодирабегим Иброҳимова

 

Дўстларга тавсия этиш
2018 йил 29 мартда эълон қилинган  351 марта кўрилган