Ўрмонлар ёзнинг иссиғини 5–8 даража тушириб, қишда 1–3 даража иссиқликни таъминлайди. Намликни мўътадил ушлайди;

Бир гектар оққарағай ўрмони 32, қайин ўрмони 68, қарағай ўрмони 40 тонна чанг ютади;

25 метрлик қайин дарахти соатига бир ярим кило кислород чиқаради;

100 ёшли қайин соатига 40 киши чиқарадиган карбонат ангидридни йўқотади, йилига 30 минг литр сув ичиб, емирилишни камайтиради;

3,7 литр бензин 3 000 000 литр ичимлик сувини ифлос қилишга етарли;

Денгиз (сув)га отилган қоғоз 3 ҳафта, тунука 100 йил, пластик 400 йил йўқолмайди;

Бир тонна қоғоз тайёрлаш учун 30 ёшли 60 та дарахт, 3000 киловатт энергия, 60 000 литр сув, 400 кг. ёқилғи ишлатилади;

Дунёда ўрмонлар энг тез йўқолаётган давлатлар Эрон ва Туркиядир.

 
Дўстларга тавсия этиш
2018 йил 23 мартда эълон қилинган  190 марта кўрилган