Қалби салим нажот топар

У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур) (Шуаро, 88-89). Юқоридаги оятларда Қиёматдаги ҳолатлардан хабар берилиб, бу Кунда банда аҳволини на умр бўйи жамлаган мол-дунёси ва на кўзининг оқу қораси бўлган фарзандлари енгиллата олмаслиги баён этилмоқда. У Кунда кишилар фақат самимий имон мустаҳкам…

Тўлиқ ўқиш

Ризқ бергувчи Аллоҳдир! Муҳим

Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-Маҳфуз)да (ёзилган)дир (Ҳуд, 6). Ер юзидаги ҳар бир ўрмаловчи – ҳаракатланувчи жонзот борки, уни ризқлантириш фақат Аллоҳгагина хосдир. Оятдаги “ўрмалаган нарса” ибораси фақат тўрт оёқли жониворларни эмас, балки барча жонли мавжудот, хусусан, инсонларни…

Тўлиқ ўқиш

“Бир-бирингизни лақаблар билан атаманг!”

“Эй мўминлар, (сизлардан) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилмасин! Эҳтимол (масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (Сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасинлар)! Эҳтимолки (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир”…

Тўлиқ ўқиш

“Сизларни ўрта уммат қилиб қўйдик”

  Нўъмон Абдулмажид “Шунингдек, сизларни (мусулмонларни бошқа) одамларга (умматларга) гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбарнинг сизларга гувоҳ бўлиши учун ўрта уммат қилиб қўйдик…” (Бақара, 143)…

Тўлиқ ўқиш

Мўминларнинг сифатлари

«Мўминлар Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина таваккул қиладиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган кишилардир» (Анфол, 2-3). Ибн Аббос оятнинг тафсирида айтадики, «Мўминлар Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўлади ва фарзларни адо этадилар, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари (да­ги тасдиқ) зиёда…

Тўлиқ ўқиш

Яралишимиз ҳикмати

Нўъмон Абдулмажид   “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Зориёт, 56). Муфассир Розий ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида бундай ёзади: “Макка мушриклари: “Аллоҳ таоло фаришталарни яратган ва уларни Ўзига яқин қилган. Шунга кўра, фаришталар Аллоҳга ибодат қиладилар. Зотан, уларнинг яратилишларидан кўзланган мақсад ҳам ибодатдир. Биз эса, даражамиз пастлиги учун Аллоҳга…

Тўлиқ ўқиш

Бировнинг ҳақини ноҳақ еманг!

  «Мол(-мулк)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар)билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш (ўзлаштириш)мақсадида уни ҳокимларга ҳавола қилмангиз»(Бақара, 188). Мазкур оят Абдон ал-Хадрамий ҳақида нозил бўлган. У бир парча ерни  Имруул Қайс ал-Киндийдан даъво қилди. Ўрталарида хусумат чиқди. Икковлари даъволашиб Пай­ғамбар (а.с.) ҳузурларига боришди. Имруул Қайс ўша ерни беришдан бош тортиб,…

Тўлиқ ўқиш

Сулаймон кофир эмас эди

Нўъмон Абдулмажид   “(Улар), яна Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) ўқиган нарсаларга эргашиб кетдилар. Сулаймон кофир эмас эди, лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ҳамда Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. (Икки фаришта): «биз фақатгина синов (воситасимиз, бизга ишониб) кофир бўлиб қолма», деб (огоҳлантирмагунча) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар. Иккисидан эр–хотиннинг ўртасини…

Тўлиқ ўқиш

Икки дунёни истанг

«Ким охират экинини (савобини) истар экан, Биз унга экини (ҳосили)ни зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унинг учун охиратда насиба бўлмас» (Шўро, 20). Оятнинг асл матнидаги «ҳарс» сўзи амал ва касб (даро-мад)ни билдиради. Унинг луғавий маъноси уруғни ерга қадашни англатади. Баъзида бу сўз мевага нисбатан ҳам қўлланади. Қилинган иш-ҳаракатнинг натижаси…

Тўлиқ ўқиш

Мўминларга шифо ва раҳмат

«(Биз) Қуръонда(н) мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) зулм қилувчиларга фақат зиённи орттирур» (Исро, 82). Имом Фахриддин Розий тафсирида ушбу оятдаги «шифо» сўзи бундай шарҳланган: «Қуръон руҳоний (маънавий) касалликларга ҳам, баданий (жисмоний) касалликларга ҳам даводир. Руҳоний касалликлар икки хил бўлади: ботил эътиқодлар ва ёмон ахлоқ. Ботил эътиқодлар нубувват, охират,…

Тўлиқ ўқиш

Кеча ва кундуз ҳикмати

Нўъмон Абдулмажид   “У эслатма олмоқчи ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (ўзаро) ўринбосар қилиб қўйган зотдир” (Фурқон, 62). 1. Кеча ва кундузнинг (ўзаро) ўринбосар қилиниши. Ояти каримадаги “хилфатан” (ўринбосар қилиб) сўзи хусусида Абу Убайда (р.а.) бундай деган: “Бу лафз бир нарсадан кейин келган иккинчи нарса ҳақида қўлланади. Кеча билан кундуз бири…

Тўлиқ ўқиш

Тақво ва таваккул

“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилар. Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (ўлчов) қилиб қўйгандир” (Талоқ, 2-3). Саълабийга кўра, кўпгина муфассирлар ушбу ояти каримани Молик ибн Авф Ашжаъий ҳақида…

Тўлиқ ўқиш

Гўзал оқибат эгалари

«Имон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар учун хушнудлик ва гўзал оқибат – жаннат бордир» (Раъд, 29). Оятда келган «Тубо» сўзига тафсир уламолари турлича таъриф берганлар. Жумладан, Ибн Аббос (р.а.) бу сўзнинг маъноси борасида икки хил фикр билдирган, бири жаннат ва иккинчиси жаннатдаги дарахтнинг номи. Имом Табарий ушбу саҳобийнинг «Тубо»дан мақсад «хурсандчилик ва кўз қувончи» деб…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ҳидоят қилур

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги (ҳақида) башорат берур. Шунингдек, охиратга ишонмайдиганлар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг) ҳам («башорати»ни берур)» (Исро, 9-10). Ояти каримада Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)­га нозил қилган Қуръони карим ҳидоят топишга сабаб эканини баён этмоқда. «…энг тўғри йўлга…» ояти бошқа йўл…

Тўлиқ ўқиш

Улкан ютуқ

«Муҳожирлар ва ансорларнинг дастлабки пешқадамлари ҳамда улар ортидан эзгулик билан борганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна улар учун остида анҳорлар оқувчи, (улар) унда абадий мангу қоладиган жаннат (боғ)ларни тайёрлаб қўйди. Ана шу улкан ютуқдир» (Тавба, 100). Ояти каримада одамлар орасида Аллоҳ таоло ва унинг расулига биринчи бўлиб имон келтирган, ўз ватанлари,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳақиқий мўминлар сифатлари

«Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар.Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир»(Анфол, 2-4). Бу ояти карималарда банданинг «ҳақиқий мўмин»…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: