Оилада эр раҳбардир Муҳим

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга…

Тўлиқ ўқиш

Ёмон ва фаҳш ишлардан ҳимоя Муҳим

“(Эй Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур” (Анкабут, 45). Ушбу оятдаги “Китоб”дан мурод Қуръони карим эканига муфассирлар иттифоқ қилишган. Буйруқ, гарчи пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га қаратилган бўлса ҳам, барча мусулмонларга тааллуқли…

Тўлиқ ўқиш

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг Муҳим

(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Дарҳақиқат, у (намоз) оғирдир. Фақат хушуъ қилувчиларга (оғир) эмас” (Бақара, 45). Оятдаги “сабр”нинг маъноси, Имом Қуртубийга кўра, сақламоқ, тўхтатиб қолмоқ, халал бермоқдир. “Нафсимни бир нарсага қарши сабр қилдим”, дейилганда, “ўзимни ўша нарсадан тийдим, сақладим”, дегани бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида итоатда бардавом бўлиш ва амрларига хилоф қилишдан узоқ…

Тўлиқ ўқиш

Экинларни ким ундиради?

«Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?! Уни сизлар ундирурмисиз ёки Биз ундирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни (офат юбориб) қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, сизлар эса ажабланиб қолаверар (ва айтар) эдингиз: “Бизлар зиён кўрувчилармиз. Балки бизлар (ризқимиздан) маҳрумдирмиз” (деб надоматда қолган бўлур эдингиз)» (Воқеа, 63–67). Аллоҳ таоло бу ояти карималари билан биз бандаларини тафаккурга чорламоқда,…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ муҳсинларни яхши кўради

“(У тақводорлар) фаровонлик ва танглик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар” (Оли Имрон, 134).   Аллоҳ таоло муттақийлар учун жаннатни ҳозирлаб қўй­ганини маълум қилгач, бандаларнинг унга етишишлари учун тақводорлар сифатларини баён этади. Ўша сифатлардан бири фаровон кунда ҳам, танг кунда ҳам инфоқ-эҳсон қилишдир. “(У тақводорлар)…

Тўлиқ ўқиш

Ҳақиқий мўминлар кимлар?

“Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганда диллари қўрқувда бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганда имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина таваккул қиладиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва ризқ қилиб берганимиздан эҳсон қиладиган кишилардир. Айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Улар учун Парвардигорлари ҳузурида даражалар ва фаровон ризқ (бордир)” (Анфол, 2–4).   Табарий айтади: “Бу ояти каримада ҳақиқий имон келтир­ганларнинг сифатлари баён…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон нозил бўлган ой Муҳим

“Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир…” (Бақара, 185).   “Рамазон ойи…” Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, бирин­чи бўлиб ҳазрат Нуҳ (а.с.) кемадан тушган пайтларида рўза тут­ган­лар. Аммо Имом Қуртубий бу фикрга унчалик қўшилмайди, у муфассир Мужоҳиднинг: “Аллоҳ таоло рўзани ҳар бир умматга фарз қилган”, деган…

Тўлиқ ўқиш

Нажотга элтувчи амал

“Бас, Мени ёд этинг, Мен ҳам сизларни ёд этурман. Менга шукр қилинг, ношукрчилик қилманг!” (Бақара, 152). Аллоҳ таоло бу оятда биз бандаларни икки нарсага мукаллаф этган: бири зикр, бири шукр. Зикр баъзан тил билан, баъзан эса аъзолар билан қилинади. Аллоҳни тил билан зикр қилиш (ёд этиш) ҳамд, тасбеҳ, мадҳ ва Қуръон тиловати билан бўлади. Аъзолар…

Тўлиқ ўқиш

Энг яхши уммат Муҳим

“Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз (эй мусулмонлар! Зеро, сиз) амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз…”(Оли Имрон, 110). Оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Икрима ва Муқотил (рҳ.) бундай дейишган: “Оят Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг қули Солим (р.а.) ҳақида нозил бўлган. Яҳудийлардан баъзилари уларга:…

Тўлиқ ўқиш

Рўза тутишингиз яхшироқдир Муҳим

“Эй, имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, саноқли кунларда. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз,…

Тўлиқ ўқиш

“Саломатлик бўлсин!”

“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозе билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин”, деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон, 63). Аллоҳ таоло бу ояти каримадан эътиборан Ўзига суюкли бандаларнинг сифатларини зикр қила бошлайди. Ушбу саналган сифатлар кимда бўлса, у Раҳмонга суюкли бандадир ёки ким Раҳмонга суюкли банда бўлишни хоҳласа, бу ва бундан кейинги оятларда санаб…

Тўлиқ ўқиш

Сабр қилувчиларга хушхабар беринг Муҳим

«Сизларни бироз хавф, очлик билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг мулкимиз ва албатта, биз Унинг сари қайтувчилармиз», – дейдилар» (Бақара, 155-156). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бу дунёнинг имтиҳон дунёси эканини, ҳар бир банданинг оятда кўрсатилгани каби…

Тўлиқ ўқиш

Яхшиликнинг ўн беш тури Муҳим

“Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда … сабр қилувчилар…

Тўлиқ ўқиш

Тенгсиз неъмат

У осмондан сув (ёмғир) туширган зотдир. У билан ҳар нарсани (ердан) ундириб чиқардик. Ундан яшил гиёҳ (полиз экинлари)ни чиқардик. Ундан (бошоқ каби) зич таркибли донларни чиқарамиз. Хурмодан эса, унинг шохидаги (мева) бошлари (ерга) яқини (ва яқин бўлмаганлари) бор. Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик). Уларнинг мевалагандаги (ғўр) мевасига ва пишганига…

Тўлиқ ўқиш

У зотга салавот ва салом айтинг!

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар, (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинглар!» (Аҳзоб, 56). Аллоҳ таоло ушбу оят билан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг нақадар шарафли эканликларини, қадрлари Яратган ҳузурида қай даражада юксаклигини кўрсатиб берди. Ҳаётлик чоғларида ҳам, вафотларидан кейин ҳам, олдиларида ҳам, орт­ларидан ҳам у зотга салавот ва салом йўллашни таълим бермоқда…

Тўлиқ ўқиш

Ибодатда устивор бўлганлар, шодланинглар!

“Албатта: “Раббимиз – Аллоҳ”, – деб сўнгра (тоат-ибодатда) тўғри (устивор) бўлган зотлар ҳузурига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон…

Тўлиқ ўқиш

Ўзга уйларга изнсиз кирманг! Муҳим

“Эй имон келтирганлар! Ўз уйларингиздан ўзга уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизча кирмангиз! Мана шу сизлар учун яхшидир. Зора, (бу гапдан) эслатма олсангизлар” (Нур, 27). Бу оятнинг нозил бўлиш сабабини Табарий ва бошқалар Адий ибн Собитдан бундай ривоят қилишади: “Ансорлардан бир аёл Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Расулуллоҳ, мен баъзан уйимда шундай…

Тўлиқ ўқиш

Яхшилик ва ёмонлик жамланган оят

“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюрар ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зулмдан қайтарур. (У) эслатма олурсизлар, деб сизларга насиҳат қилур”(Наҳл, 90) Аллоҳ таоло бу оятда дунё низомини сақлаб турадиган асосий хусусларга эътибор қаратган. Уларни олтига жамлаб, учтасини қилишга буюрган, бунинг акси бўлган уч ёмон ишдан қайтарган. Буюрганлари: Адолат, эҳсон ва қариндош-уруғларга…

Тўлиқ ўқиш

Икки дунё яхшилиги

“…Одамлар орасида шундай кимса ҳам бўладики, у: “Эй, Раббимиз, бизга шу дунёда бергин”, дейди. Ваҳоланки, унга охиратда насиба йўқдир. Яна шундайлари ҳам борки, улар: “Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин”, дейдилар. Айнан ўшаларга қилган ишларидан насиба (савоб) бордир. Аллоҳ тез ҳисоб (китоб)…

Тўлиқ ўқиш

Энг умидбахш оят Муҳим

“(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи мағфиратли ва раҳмлидир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Раббингизга қайтинглар ва Унга бўйин сунинглар!”» (Зумар, 53-54). Мазкур оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд. Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, бу оят ўзларининг зарарига иш (гуноҳ) қилишда ҳаддан ошган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Улар жоҳилият даврида қилиб ўтган гуноҳларисабабидан имонлари ҳам, солиҳ амаллари ҳам мақбул бўлмайди, деб қўрқардилар. Баъзи муфассирларга кўра, оят мусулмон бўлишни хоҳлайдиган, лекин тавбаси қабул бўлишидан қўрққан Ваҳший…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: