Абдуллоҳ ибн Зубайр

Абдуллоҳ ибн Зубайр 622 йилда Мадина яқинидаги Қубо қишлоғида туғилган. Отаси Зубайр ибн Аввом Ашараи мубашаррадан бири, онаси Асмо ҳазрати Абу Бакр (р.а.)нинг қизлари. Мадинада муҳожирлар оиласида дунёга келган илк чақалоқ Абдуллоҳ ибн Зубайрдир. У туғилгач, яҳудийларнинг ёлғони фош бўлди – ўша пайтда улар “муҳожирларни сеҳрладик, энди улар фарзанд кўришолмайди”, дея фитна қўзғамоқчи бўлиб юришганди.…

Тўлиқ ўқиш

Арқам ибн Абул Арқам

Собиқунал аввалун, яъни илк саҳобийлардан бўлмиш бу зотнинг куняси Абу Абдуллоҳ. Отасининг исми Абдуманноф, онасининг исми Умайя бинти Ҳорисдир. Арқам Макканинг бадавлат ва эътиборли оилаларидан бўлмиш Маҳзун қабиласига мансуб эди. У Абу Бакр (р.а.)нинг чақириқларини қабул қилиб, Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Усмон ибн Мазъун билан биргаликда исломга кирган. Манбаларда исломни қабул қилган илк 15…

Тўлиқ ўқиш

Мусъаб ибн Умайр

Мусъаб машҳур саҳобалардан, куняси Абу Муҳаммад. У Макканинг бадавлат оилаларидан бирида улғайди. Хушсурат, келишган бу боланинг атрофида ота-онаси гирдикапалак эди. Айниқса, Макканинг энг бой аёлларидан бири саналадиган онаси унга қимматбаҳо кийимлар кийгизар, антиқа атирлар суртиб қўярди. Маккаликларнинг унга ҳаваси келарди. Бир сафар Пайғамбаримиз (с.а.в.) у ҳақда шундай дегандилар: “Маккада Мусъаб ибн Умайрдан кўркамроқ йигитни, ундан…

Тўлиқ ўқиш

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб

Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) амакиваччалари, Хулафои Рошидиннинг тўртинчиси. Отаси Абу Толиб, онаси қурайшлик Фотима бинти Асад. Бобосининг исми Абдулмутталиб. Куняси Абул Ҳасан, лақаби Ҳайдар. Ундан ташқари, “Асадуллоҳ”, яъни, “Аллоҳнинг шери” деб ҳам аталади. Ҳазрат Али ёшлигиданоқ Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида улғайди. Ўн ёшида Исломни қабул қилган. Исломни Хадича онамиздан кейин қабул қилган иккинчи шахсдир. Макка даврида ҳазрат Али…

Тўлиқ ўқиш

Абу Айюб Ансорий

Мадиналик пешқадам мусулмонлардан Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий ан-Нажжорий Ҳазраж қабиласининг Бани Нажжор авлодига мансуб бўлиб, онаси – Заҳро бинти Саъд. Боболари Абдулмутталибнинг онаси томонидан Расулуллоҳ (с.а.в.)га қариндош. Абу Айюб иккинчи Ақаба байъатида қатнашиб, исломни қабул қилган. Мусулмонлар Мадинага ҳижратни бошлаганида Абу Айюб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг йўлларини пойлаб, бир неча бор шаҳар ташқарисига чиқиб келди.…

Тўлиқ ўқиш

Адий ибн Хотам

Асл исми Адий ибн Хотам бўлган бу саҳоба Абу Тариф номи билан ҳам машҳур. Ҳижрий тўққизинчи йилда Табук атрофида яшайдиган Той қабиласига сафар уюштирилди. Қабила раиси Адий ибн Хотам саҳобаларни кўриб, қочиб қолди. Асир олинганлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига келтирилди. У зот Адийни чақириб келиш учун асирлар орасидаги синглисини жўнатдилар. Адий ибн Хотам авваллари Рим ва…

Тўлиқ ўқиш

Фотима бинти Ямон

  Фотима бинти Ямон Ҳайбар ва Тайма мавзелари орасида яшаган Бани Абс қабиласига мансуб. Отасининг исми Ҳусайл. Акаси Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг сирдош дўстлари Ҳузайфа ибн Ямон. Айнан Ҳузайфа синглисининг Исломга киришига сабабчи бўлган. Бу қуйидагича юз берган. Бани Абс қабиласидан бир насроний олим сўнгги пайғамбар кутилаётганини қабила аъзоларига сўзлаб берган, барча сўнгги дин ва элчини кутаётган…

Тўлиқ ўқиш

Абу Дардо

Абу Дардо (р.а.)нинг асл исми Уяйма бўлиб, Хазраж қабиласига мансуб. У ҳижрий 2 йилда Исломни қабул қилди. Унинг мусулмон бўлиш тарихи ўзига хос. Абу Дардонинг ўраб қўйилган бути бор эди. Уни Исломга даъват қилиб юрган дўсти ибн Равоҳа ўзи йўқлигида бутини олиб синдириб ташлади ва чиқиб кетди. Абу Дардо уйга қайтиб, бутининг синиб ётганини кўргач…

Тўлиқ ўқиш

Усома ибн Зайд

Усома ибн Зайд машҳур саҳобалардан бири бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг озод қилинган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли. Куняси – Абу Муҳаммад. Усома тахминан Макка даврининг тўртинчи йилида туғилган. «Ал-Исоба»да қайд этилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафот этганларида Усома 18-20 ёшлардаги йигит эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Усома ва унинг отасини жуда яхши кўрардилар. Шу сабаб уни «Расулуллоҳнинг суйгани» дейишарди. Бу…

Тўлиқ ўқиш

Абдуллоҳ ибн Умар

Улуғ саҳобийларидан Абдуллоҳ ибн Умар Маккада, ҳазрат Умар хонадонида, ҳижратдан ўн тўрт йил олдин  дунё­га келди. Куняси – Абу Абдурраҳмон. Отаси имонга келгач, у ҳам кичик ёшида мусулмон бўлди. Болалигиданоқ Пайғамбаримиз (с.а.в.) билан кўп вақт бирга бўлгани сабаб энг кўп ҳадис ривоят қилган ва Расулуллоҳ (с.а.в.)дан илм ўрганган саҳобийлардан саналади. У зот нопок ва шубҳали…

Тўлиқ ўқиш

Абу Зарр Ғифорий

Илк мусулмонлардан бўлган Абу Зарр Бани Ғифор қабиласидан бўлиб, туғилган санаси маълум эмас. Асл исми Жундуб ибн Жанода ибн Қайс. Ислом тарихида исмидан кўра куняси анча машҳур. Лақаби – “Масиҳул Ислом”. Бу лақабни унга шахсан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзлари берганлар. Абу Заррнинг қабиласи жоҳилият даврида асосан карвонларни талаш ва талончилик билан шуғулланар, унинг ўзи эса жасур…

Тўлиқ ўқиш

Анас ибн Молик

Анас ибн Молик милодий 613 йилда Мадинада туғилган. У Хазраж қабиласидан бўлмиш Молик ибн Назрнинг фарзанди. Онаси Умму Сулайм бинти Милҳон. Асл исми баъзи манбаларда Саҳла, баъзиларда Рамила, Майса ва Малика деб келтирилади. Анас (р.а.)нинг отаси Молик ибн Назр имонга келмай ўлиб кетди. Кейин Умму Сулайм Абу Талҳа исмли саҳобийга турмушга чиқди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳижрат…

Тўлиқ ўқиш

Зайд ибн Собит

Тўлиқ исми Зайд ибн Собит ибн Даҳҳок ибн Зад ибн Лавзон ал-Ансорий ал-Хазражий. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг илғор ансорий саҳобаларидан. Отаси Собит ҳижратдан беш йил бурун ҳалок бўлганди. Онаси – Навор бинт Молик. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларида Зайд чамаси ўн бир ёш эди. Жуда ёшлиги сабаб Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Бадрда қатнашишга изн бермаганлар. Зайд Расулуллоҳ (с.а.в.)га…

Тўлиқ ўқиш

Абдуллоҳ ибн Аббос

Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ (с.а.в) амакиларининг ўғли. Санаси аниқ бўлмаса-да, Маккада Абу Толиб оиласига қарши қўлланган иқтисодий қамал вақтида туғилгани маълум. Онаси Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис мўминлар онаси Маймуна (р.а.)нинг синглиси, Хадича онамиз (р.а.)дан кейин исломни қабул қилган иккинчи аёл. Отаси Абдуллоҳни туғилиши билан Пайғамбаримиз (с.а.в.)га олиб борди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чақалоқни бағирларига босиб: «Илоҳим,…

Тўлиқ ўқиш

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Исми Абдуллоҳ, куняси Абу Абдурраҳмон. Отаси Масъуд Бани Зуҳра қабиласидан, онасининг исми Умму Абд. У Расулуллоҳ (с.а.в.) билан танишувини қуйидагича хотирлайди: «Мен Уқба ибн Абу Муайтнинг қўйларини боқардим. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакр (р.а.) билан ўтиб қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) мендан сут сўрадилар. У зотга чўпонлигим ва қўйлар менга омонат эканлигини айтдим. Буни эшитиб Пайғамбар…

Тўлиқ ўқиш

Молик ибн Динор

Машҳур тобеъий, етук олим, тақводор инсон Молик ибн Динор кўп саҳобалар ичида, улардан ибрат олиб улғайди. Отаси Динор китоб ва номаларни қалам ҳақи эвазига ёзар, шу ишдан келган даромад билан тирикчилик қиларди. Бутун умри эски, ямоқ кийимларда, оби ёвғон билан ўтган бўлса ҳам, бирор марта нолимаган сабрли киши эди. Отаси каби чиройли хулқли, зоҳид кишилардан…

Тўлиқ ўқиш

Зайд ибн Ҳориса

Зайд ибн Ҳориса ибн Шуроҳил Калбий. Собиқунал аввалун – энг биринчи имон келтирганлардан бири. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг севимли инсонларидан бўлгани сабаб асҳоб орасида «ал-ҳубб» дея аталарди. Манбаларда келтирилишича, жоҳилия даврида Зайд онаси Суъда билан қариндошлариникига боришади. Бани Қайн ибн Жиср қабиласидан бўлган отлиқлар у ерга ҳужум қилиб, кичик Зайдни ҳам олиб кетишади. Уни Укоз бозорига олиб…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: