Жобир ибн Абдуллоҳ Муҳим

Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Амр Ансорий (р.а.). Куняси Абу Абдуллоҳ, Абу Абдураҳмон, Абу Муҳаммад. Отаси Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ибн Каъб ибн Ғанм ибн Салма Ансорий. У киши мадиналик улуғ саҳобий бўлиб, Уҳудда шаҳид кетган ва ансорий дўсти Амр ибн Жамуҳ билан бир қабрга кўмилган эди. Кейинчалик Жобир сув тошган қабрни таъмирлаш учун очганида…

Тўлиқ ўқиш

Усайд ибн Ҳузайр Муҳим

Усайд ибн Ҳузайр ибн Саммок ибн Атийк ибн Рофеъ ибн Имриулқайс. Мадинанинг Авс қабиласидан бўлиб, насабда Саъд ибн Муоз (р.а.) билан боғланади. Отаси Ҳузайр ибн Саммок Авснинг раисларидан эди. Онаси Умму Усайд бинти Сакан бўлиб, иккинчи Ақабада имонга келган. Ҳазрат Усайд ниҳоятда камтар, лекин шижоатда ўткир, хайр-саховатда илғор зот эди. Исломга қадар ўз қабиласи, қолаверса,…

Тўлиқ ўқиш

Валид ибн Валид ибн Муғира

Валид ибн Валид ибн Муғира ибн Абдуллоҳ, насаби Пайғамбаримиз билан Мурра ибн Каъбда туташади. Машҳур саҳобий Холид ибн Валиднинг ота бир укаси. Отаси Валид ибн Муғира жоҳилият даврида Макка раисларидан бўлиб, бой зодагон эди. У ҳаж мавсумида қирқ кун мобайнида ҳожилар учун ҳар куни ўнтадан туя сўйдиргани, карвонлари кўплигидан Макканинг барча дарвозаларидан бир вақтда киргандагина…

Тўлиқ ўқиш

Зубайр ибн Аввом

Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид. Исломни биринчилар қаторида қабул қилган улуғ саҳобий, тириклигидаёқ жаннатилиги ҳақида хушхабар олган “ашараи мубашшара”дан бири, “Расулуллоҳнинг ҳаворийси” унвони соҳиби, Мадинада биринчи туғилган бола – Абдуллоҳ ибн Зубайр (р.а.)­нинг отаси. Куняси – Абу Абдуллоҳ. Милодий 594 (айрим манбаларда 597) йилда Маккада, Қурайшнинг Асад уруғи хонадонида дунёга келди. Отаси Аввом ибн Хувайлид…

Тўлиқ ўқиш

Усмон ибн Мазъун

Усмон ибн Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ ибн Амр ибн Мусайс ибн Каъб Жумаҳий (р.а.). Куняси Абу Соиб. Ота-онаси ҳақида маълумотлар учрамайди. Усмон ибн Мазъун ниҳоятда зийраклиги, тақво, садоқат ва қаноати билан танилган Ҳавла бинти Ҳаким исмли аёлга уйланганди. У яхши тарбия кўрган оила фарзанди эди.  Қабиладошлари орасида чиройли хулқи ва…

Тўлиқ ўқиш

Жарир ибн Абдуллоҳ Муҳим

Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий. Куняси Абу Амр. Отаси Абдуллоҳ ибн Жобир Бажалий. Онаси Бажила бинти Саъб (Мусъаб) ибн Али. Бир куни саҳобийлар билан суҳбатлашиб ўтирганларида Пайғамбар (а.с.): “Сизларнинг олдингизга бу тарафдан хайрли инсон келмоқда. Унинг юзида фариштанинг аломати бор”, дедилар. Шунда Жарир (р.а.) кириб келди. Жарир Яманнинг машҳур Аҳмас қабиласи бошлиғи эди. Бир куни қабила…

Тўлиқ ўқиш

Саид ибн Зайд

  Ҳаётлик чоғидаёқ жаннатга кириш башоратини олган саҳобийлардан бири Саид ибн Зайддир. Онаси Фотима. Отаси Зайд. Отаси Зайд ҳақ дин излаб, турли сафарлар уюштирган, кўплаб насоро ва яҳудий олимлар суҳбатида бўлган. Лекин олимларнинг ҳеч бир сўзи унинг кўнглини тинчлантира олмасди. Ниҳоят у Иброҳимнинг (а.с.) йўллари ҳанифликни танлади.   Саид отасидан ҳанифлик таълимотини эшитиб улғайди. Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Убай ибн Каъб

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг энг яқин дўстларидан, Ислом тарихидаги забардаст шахслардан бири бўлмиш Убай ибн Каъб Мадинанинг Ҳазраж қабиласидан эди. Туғилган йили аниқ эмас. Отасининг исми Каъб, онаси Суҳайло. Убайнинг икки куняси бор эди – Абу Мунзир ва Абу Туфайл. Исломни ҳижратдан аввал, иккинчи ақаба байъатида етмиш нафар мадиналик қатори қабул қилди. Ҳижратдан кейин ашараи мубашшарадан бўлган…

Тўлиқ ўқиш

Абу Қатода

Абу Қатода Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суворийси лақаби билан машҳур саҳоба. Асл исми Ҳорис. Ҳазраж қабиласининг Салама уруғига мансуб. Отаси Рабиъ ибн Балдаҳа, онаси Кабса бинти Мазҳардир. Аёлининг исми Сулофа бинти Баро. Абу Қатода Сулофадан Абдуллоҳ, Маъбад, Абдураҳмон ва Собит исмли тўрт ўғил кўрган. Иккинчи Ақаба байъатидан кейин Исломни қабул қилди ва Бадрдан кейинги барча ғазотларда қатнашди.…

Тўлиқ ўқиш

Абу Саид ал-Худрий

Фақиҳ саҳобалардан ҳисобланган Абу Саид ал-Худрий мусулмон оилада дунёга келган. Илк мусулмонлардан бўлмиш отаси Малик Уҳуд жангида шаҳид бўлган эди. Абу Саид ал-Худрий (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан мингдан ошиқ ҳадис ривоят қилган етти муксирун (кўп ҳадис ривоят қилган) саҳобанинг биридир. У зот Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан бир минг бир юз етмиш ҳадис ривоят қилган. Абу Саид Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Суҳайб Румий

Ислом дини тарихи маккалик зодагон Арқам (р.а.)нинг уйи билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, бу даргоҳ муайян даврда Расулуллоҳ (с.а.в.) учун қароргоҳ, дарсхона, қабулхона вазифаларини ўтаган. Бундан ташқари динимиз тарихида ўчмас из қолдирган шахслар ушбу хонадонда калимаи шаҳодатни айтиб мусулмон бўлганлар. Шулардан бири Суҳайб ибн Синондир. У Арқамникида Ёсир ибн Аммор билан билан бир вақтда Исломга кирган.…

Тўлиқ ўқиш

Абдуллоҳ ибн Равоҳа

Тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Равоҳа ибн Саълаба ибн Имриул Қайс. Куняси – Абу Муҳаммад, унвони – “Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шоири”. Буюк саҳобалардан бири бўлмиш Абдуллоҳ ибн Равоҳа (р.а.) Мадинада туғилган бўлиб, Ҳазраж қабиласига мансубдир. Иккинчи Ақаба кунида мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га байъат қилган. Ҳижратдан кейин Миқдод ибн Асвадий билан қиёматли дўст бўлди. Абдуллоҳ Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг котибларидан…

Тўлиқ ўқиш

Сумома ибн Усол

Ҳижратдан кейин Мадинада Ислом жуда тез ёйила бошлади. Пайғамбаримиз (а.с.) атрофдаги қабилаларга элчилар юборар, уларни тўғри йўлга чақирар, ўзлари ҳам уларнинг элчиларини қабул қилардилар. Бир куни ҳузурларига Сумома ибн Усол келди. У Ямома қабиласининг раиси бўлиб, асл мақсади Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ўлдириш эди. Ёвуз ният билан Пайғамбаримиз (а.с.)га ташланганида саҳобалар тўхтатиб қолишди. Тўс-тўполонда Сумома қочишга муваффақ…

Тўлиқ ўқиш

Умайр ибн Ваҳб

Умайр ибн Ваҳб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўрсатган мўъжизаларига бевосита гувоҳ бўлиб, Исломни қабул қилган йигитдир. У мусулмон бўлмасидан олдин Қурайшнинг мардлиги ва довюраклиги билан машҳур кишиларидан эди. Бадр жангида мушриклар сафида бўлди. Мушриклар уни мусулмонлар сонини аниқлаш ва орқаларида қўшин бор-йўқлигини билиш учун жўнатишди. Қабиладошлари олдига қайтиб кўрганларини мусулмон кишидек гапириб берди: “Эй…

Тўлиқ ўқиш

Асъад ибн Зурора

Асъад ибн Зурора (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) билан Ақабада байъатлашган илк мадиналик саҳобалардан. Тўлиқ исми Абу Умома Асъад ибн Зурора ибн Удас бўлиб, ансорийлар ва Ҳазраж қабиласининг етакчиларидан биридир. Исломнинг Мадинада ёйилишида муносиб хизмат кўрсатган Асъад ҳижратдан бироз вақт ўтиб, Бадр жангидан аввалроқ шаввол ойида вафот этди. Мадиналик араблар яҳудийлар билан ёнма-ён яшаганлари боис пайғамбарлик борасида…

Тўлиқ ўқиш

Муъоз ибн Жабал

Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг йўлчи юлдуз мисоли дўстларидан бири, ансорларнинг пешқадамларидан бўлмиш Муъоз ибн Жабал (р.а.)нинг тўлиқ исмлари Муъоз ибн Жабал ибн Амр ибн Авс ал-Ансорий ал-Ҳазражий, кунялари Абу Абдурраҳмондир. Мўминлик тожини ўн саккиз ёшда кийган бу саҳобий Пайғамбаримиз билан биргаликда барча юришларда иштирок этганлар. Расулуллоҳ (с.а.в) у кишини муҳожирлардан Абдуллоҳ ибн Масъуд билан биродар тутинтирган эдилар. Пайғамбаримиз…

Тўлиқ ўқиш

Ҳазрат Абу Талҳа Зайд ибн Саҳл

Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу) Исломни қабул қилгач, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ҳамиша бирга бўлди. У Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жонидан ортиқ кўрар, у зотга хизмат қилишни шараф деб биларди. Ҳузури олийларида тиз чўкиб ўтирарди. Бу самимий саҳобий барча жангларда қатнашди. Уҳуд куни энг оғир дамларда ҳам Пайғамбарнинг (алайҳиссалом) ёнидан нари кетмади. “Жоним…

Тўлиқ ўқиш

Ҳассон ибн Собит

Ҳассон ибн Собит (р.а.) мусулмонларни руҳлантирган ва “Расулуллоҳнинг шоири” сифатида танилган саҳобадир. Унинг тўлиқ исми Ҳассон ибн Собит ибн Мунзир ибн Ҳарам бўлиб, Бани Нажжор қабиласидан. Отаси Собит, онаси Фуроя бинт Холид, куняси Абул Валид Абу Абдурраҳмон ва Абул Ҳасан. Расулуллоҳ (с.а.в)дан етти ёки саккиз ёш катта бўлган Ҳассон 120 ёшида Муовия даврида Мадинада вафот…

Тўлиқ ўқиш

Абу Саид ал-Худрий

Саъд бин Молик бин Синон бин Убайд, куняси Абу Саид ал-Худрий, Адийй бин Нажжор қабиласидан. У мусулмон оилада дунёга келган. Отаси Мадинада ислом ёйила бошлаган паллаларда исломни қабул қилган эди. Абу Саид Мадинадаги Масжиди Набавий қурилишида қатнашди. Ҳали ёш бўлгани учун Бадр жангига бормаган бўлса-да, ўн уч ёшида Уҳуд ғазотида отаси билан бирга иштирок этди,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳазрат Ваҳший ибн Ҳарб

Уҳудда Ҳамза ибн Абдулмутталибни ҳалок қилиб, Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қон йиғлатган, Ямомада сохта пайғамбар Мусайламани ўлдириб, мусулмонлар кўнглига таскин берган инсон ким? Бу “Абу Дасама” куняли Ваҳший ибн Ҳарб Ҳабашийдир. У қурайшлик Жубайр ибн Мутъимнинг қули эди. Жубайрнинг амакисини Бадр жангида ҳазрат Ҳамза ўлдирганди. Жубайр бундан қаттиқ хафа бўлиб, амакисининг қасосини олишга қасам ичганди. Бадрдан кўп…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: