Ассалому алайкум, саҳифамизнинг қадрли мухлислари! Сиз билан яна ғойибона дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Сўзимиз аввалида бир нарсани афсус билан маълум қилмоқчимиз: келган жавоб мактубларини олгани алоқа бўлимига борганимизда уларнинг кўплигидан ҳайратландик. Аммо ҳайратимиз узоққа чўзилмади. Маълум бўлишича, хатларнинг ярмидан кўпи ўтган 3-чорак учун юборилган. Биз бу бўйича алоқа бўлими мутасаддиларидан сўраб-суриштирдик. Маълум бўлишича, мактуб эгалари почта индексимизни хато ёзишган ва натижада хатлари турли манзилларда сарсон бўлиб, охири бизни “топиб келган”. Лекин унда анча кеч бўлган эди... Шунинг учун сиз азизлардан манзил ва индекс рақамларини ёзаётганда эътиборлироқ бўлишингизни илтимос қиламиз, токи барчамиз учун ноқулайлик, тушунмовчилик юзага келмасин.
Сизлардан келган мактубларда ҳамма саволга тўғри жавоб топганлар талайгина. Бу қувонарли ҳол, албатта. Қоидага кўра, улардан уч нафарини қуръа ташлаш асосида танлаб олдик. Демак, ғолиблар билан танишинг:
 
1. Гулноза Охунжонова, Наманган вилояти, Косонсой туманидан;
2. Асадуллоҳ Дусиёров, Тошкент шаҳридан;
3. Азизбек Азимбоев, Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидан.
 
Ғолибларни қутлаймиз ва совринларини уйларида кутиб олишлари маълум қиламиз.
 
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 5 сентябрда эълон қилинган  379 марта кўрилган