Бугун 23-июнь, Муборак Рамазон ойининг ғанимат ўтиб бораётган 28-кунларидир. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланлар”, дея марҳамат қилганлар. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
 
Бугун 23.06.2017 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
 
1. “Новза” жоме масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 31-уй. Тел: +998 71 277 03 76) Масжид имом-хатиби – Ҳамроқулов Жалолиддин.
 
2. “Тепа” жоме масжиди. (Манзил:Мирзо Улуғбек  тумани, Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид  кўчаси 2а-уй. Тел.: +998 71 262 01 64) Масжид имом-хатиби-Орифзода Абдуллоҳ.
 
3. “Коҳ ота” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Тел.: +998 71 240 50 56) Масжид имом-хатиби – Пирназаров Абдулҳаким.
 
4. “Фирдавс” масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй. Тел.: +998 71 242 25 08) Масжид имом-хатиби – Сатторов Баҳтиёр.
 
5. “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй) Масжид имом-хатиби – Тошпўлатов Абдурасул.
 
6. “Исматулла ҳожи” масжиди. (Олмазор тумани, “Истиқлол” маҳалласи, Тарих тор кўчаси 32-уй.) Масжид имом-хатиби – Мирзакаримов Сайидғаффор.
 
7. “Чўлпон ота” жоме масжиди. (Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе. Тел.:+998 71 275 25 31) Масжид имом-хатиби – Боймуродов Қувондиқ.
 
8. “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди. (Юнусобод тумани, А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй. Тел. :+998 71 226 77 15 ) Масжид имом-хатиби – Даминов Мансур.
 
9. “Гўзал” жоме масжиди. (Манзил:Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Сокин кўча 50 -уй. Тел: 297-99-27) Масжид имом-хатиби – Тошанов Салоҳиддин.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
@Vakillikuz/vakillik.uz
Дўстларга тавсия этиш
2017 йил 23 июнда эълон қилинган  491 марта кўрилган