Ё Худо, кўп гуноҳ қилиб келдим,

Ҳар на кори табоҳ қилиб келдим.

 

Соч-соқолим сафид бўлгунча

Дафтаримни сиёҳ қилиб келдим.

 

Доимо фисқ ила бўлиб машғул,

Тоатинг гоҳ-гоҳ қилиб келдим.

 

Нафсимни подшоҳ билиб доим,

Анга ўзим сипоҳ қилиб келдим.

 

Хайр ишига бирор қадам қўймай,

Шар ишин раҳбароҳ қилиб келдим.

 

Энди даргоҳингга қилиб тавба,

Кўзёшимни гувоҳ қилиб келдим.

 

Афв қилким қочиб гуноҳимдин,

Раҳматингни паноҳ қилиб келдим.

 

Ҳоҳ ўт, ҳоҳ тут иложим йўқ,

Ман сани додхоҳ қилиб келдим.

 

Қувма Абдулҳамид гадойингни,

Наъраи ё Илоҳ қилиб келдим.

 

Абдулҳамид Қосим ўғли Лузумий

Дўстларга тавсия этиш
2015 йил 5 июнда эълон қилинган  849 марта кўрилган