Йўл юрма бебисмиллоҳ, йўлингдан адашмайсан,

Қўллагай қодир Аллоҳ, йўлингдан адашмайсан.

 

Саҳарлар қилиб нола, ишқингни эт ҳавола,

Ибодат айла дилхоҳ, йўлингдан адашмайсан.

 

Отанг ризосин олсанг, онанг дуосин олсанг,

Бу дунё ҳам у дунё йўлингдан адашмайсан.

 

Нафсинг кўйига кирма, шайтонга қўлинг берма,

Раҳмон бўлса раҳнамо йўлингдан адашмайсан.

 

Аллоҳ берса, бой бўлсанг, сахий, ҳотамтой бўлсанг,

Чорлагай Каъбатуллоҳ, йўлингдан адашмайсан.

 

Бахил, ҳасадгўй бўлма, кимсага зулм қилма,

Келганда рўзи жазо, йўлингдан адашмайсан.

 

Етим ҳолини сўрсанг, ёлғизни бориб кўрсанг,

Розидур Расулуллоҳ, йўлингдан адашмайсан.

 

Аллоҳ бўлса дилингда, шукр бўлса тилингда,

Эй Карим, иншааллоҳ, йўлингдан адашмайсан.

 

Абдукарим Жумабоев

Дўстларга тавсия этиш
2015 йил 5 июнда эълон қилинган  777 марта кўрилган