Хушхабар, эй аҳли мўмин, афви Раҳмон келадур,

Таъзим айлаб шонига, моҳи ғуфрон келадур.

 

Ундадур файзу ҳидоят, ундадур хайру карам,

Англа қадрин, мавсуми ваҳйи Қуръон келадур.

 

қутлуғ айём ҳар куни, қадри муборак ҳар кеча,

Аҳли имонга саодат лутфи Субҳон келадур.

 

Рўзадорни журму исён тунидин озод этиб,

Нури Ислом, нури Имон, нури Ирфон келадур.

 

Хонаи кўнгилни покла, хуш бу истиқбол учун,

Неъмати бисёр ила меҳмони зийшон келадур.

 

Этмасун рўзанг шикоят тонг-ла сендан, ал-ҳазар,

Рўзи Маҳшар шофиъи соҳиб исён келадур.

 

Раҳмату ғуфрон ҳадоёси-ла жаннат бахш этар,

Дардга дармон, васли жонон, итқи нийрон келадур.

 

Мосуводан соим ўл, Рамзий, тиларсан васли Ҳақ,

Ишқ йўли соликларига дарси Яздон келадур.

Рамзий

Дўстларга тавсия этиш
2015 йил 4 июнда эълон қилинган  665 марта кўрилган