• Устма-уст қўйилган стаканлар бир-бирига ёпишиб қолганда устидагисига муз солинса, бироздан кейин осонгина ажралади.
  • Пахтали кийимлар тортишиб қолмаслиги учун биринчи бор юваётганда бир кеча совуқ сувга солиб қўйиш керак.
  • Картошкалар ичига бир дона олма солиб қўйилса, 8 ҳафтагача улардан куртак-бўртма ўсиб чиқмайди.
  • Газ-печда товуқ пиширмоқчи бўлсангиз, яримта лимонни гўштнинг устига яхшилаб эзиб суртинг.
  • Бринза (шўртанг пишлоқ) яхши тўғралиши учун 15 дақиқа музлатгичга солиб қўйиш керак.
  • Пишириладиган сабзавотлар рангини йўқотмаслиги учун уларга озгина шакар ёки лимон суви сепиш керак бўлади.
  • Пиёз ёки саримсоқ тўғрашдан олдин кафтларингизга лимон суви суртсангиз, қўлга ёқимсиз ҳид ўрнашишидан сақланасиз.
  • Тугмали ичкийимларни кирмошинага солишдан олдин тугмаларни қадаб қўйиш керак.
  • Пиёздоғ ҳиди бутун уйга ёйилмаслиги учун ёққа петрушка кўкатининг бир-иккита шохчасини ташлаш керак.
Дўстларга тавсия этиш
2014 йил 30 июнда эълон қилинган  2280 марта кўрилган