Худовандо!

Санго ёзғон ёмонлардин ёмондурман, Худовандо,

На қилғоним Санга аён, эрурсан Олими асро.

 

Мани тублис сароир рўзида сиррим аён айлаб,

Илоҳи, қилмағил эл олдида шармандаи расво.

 

Ҳама бозори Маҳшарда ибодат рахтини ёзса,

Мани рахтим гунаҳ бўлса, нетарман анда вовайло.

 

Ўқуб номам нетарман мундоғ ишни қилғоним йўқ деб,

Нечук бўлғой манинг ҳолим тануқ бўлса ҳама аъзо.

 

Қилурман ҳарна ишни мунда жузъи ихтиёрим бор,

Нечук бўлғой билолмасман мани аҳволима андо.

 

Ҳама ўз йўлини топти, йўлим топмай адашқонман,

Мани йўлинға сол илким тутиб, эй Воҳиди доно.

 

Худовандо, Ҳувайдога ғазаб қилма, тараҳҳум қил,

Агар чандики ношоиста ишни айласам барпо.

 

Хожаназар Ҳувайдо

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: