Сандин ўзга меҳрибоним йўқ

Гунаҳлик бандаман вақти такаллумда забоним йўқ,

Сени лутфингга қочтим, Сандин ўзга меҳрибоним йўқ.

Эшитдим, айди Пайғамбар тазаррулик керак уммат,

Амалдин, илмидин бебаҳра қолдим, соябоним йўқ.

Намозу рўзани бу йўлда ғафлат бирла ўткардим,

Нечук эмин бўлурман, дил аро ҳаргиз гумоним йўқ.

Эшитдим фазлидин «Лотақнату мин раҳматуллоҳни»,

Сани ваъдангга жон берсам мани ҳеч армоним йўқ.

Илоҳо, вақти риҳлат содиқул қалблар қатори қил,

Бир отинг Ламязалдур, Сандин ўзга меҳрибоним йўқ.

Агарчи бандаман, воҳидлигингга борман иқрор,

Ҳамани шоҳи Сансан, ўзга бир шоҳи жаҳоним йўқ.

Ҳамани киштиға еткур карамдин Мабдайи нуре,

Деди Машраб, бу йўлда мундин ортиқ достоним йўқ.

 

Бобораҳим Машраб

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: