Бўлмадук

Ҳеч келдук бир танни дардига дармон бўлмадук, Минг гуноҳ қилдигу бир соат пушаймон бўлмадук. На насиҳат англадук, на сидқ билан солдук қулоқ, Марди комилмиз дедук, ҳаргиз мусулмон бўлмадук. Йўлни устида Сақар бордур гузаргоҳи Сирот, Охиратни хавфидан бир дийда гирён бўлмадук. Сад ҳазарон мурдани тобутга миндурдик вале, Умр ўтти воқифи аҳли гўристон бўлмадук. Йўлни боғлабдур Азозил…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳдандир

Кўзингизни очмасми келмас бўлиб кетганлар, Дийдангизда ёшмасми умри елда ўтганлар, Кўксингизда тошмасми гуноҳларга ботганлар, Бошга тушган балолар қилмишу гуноҳдандир, Покланиш аҳди биздан, покламоқ Аллоҳдандир.   Қуёш кўкнинг султони, ой осмоннинг малаги, Дунёга нур улашмоқ оқилларнинг тилаги, Гулни хасга қўшмагай охиратнинг элаги, Тириклик бандасига ҳар дами огоҳдандир, Ибрат излаган олсин, ул Расулуллоҳдандир.   Қаддингни расо қилган…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Илоҳий, бандаман, бечорадурман, Ҳавойи нафс ила оворадурман.   Эрурман барча нуқсонимға иқрор, Мусулмон ўғли қилмас ишларим бор.   Манингдек осий бўлғайму жаҳонда, Гуноҳим зоҳиримдан кўп ниҳонда.   Агарчи ман ёмон қул пой то фарқ, Бўлибман маъсият дарёсиға ғарқ.   Вале содиқ эрурман бирлигингга, Таёнибман Сани Ғофирлигингга.   Лаҳадга кирса бу ёлғуз ғариб бош, Ўгурса юз…

Тўлиқ ўқиш

Ибодат мавсуми етди

Аё дўстим, кел энди, бас, ибодат мавсуми етди, Залолат йўлини тарк эт, ҳидоят мавсуми етди. Этар нафс Одам авлодин йироқ йўли адолатдан, Йиқит шайтонниким, Ҳаққа итоат мавсуми етди. Берар ғофил умр нақдин ҳавойи давра-суҳбатга, Қолиб ёлғиз тафаккур қил, тиловат мавсуми етди. Суяксиз тил билиб-билмай деган сўзнинг жавоби бор, Дема беҳуда сўзларни, саловат мавсуми етди. Дилингни…

Тўлиқ ўқиш

Дуо

Сабр сўзин айтишмади кимлар керилиб, Елкасида оғир-оғир йиллар терилиб, Жим яшади бир овунчи – ишга берилиб, Парвардигор, ўтинчим бор – онамни шод эт.   Йиллар кечди, кўплар бурда нонга зор эди, Кун тиғида ҳолдан тойган, бемадор эди, Кўз илғамас пахтазорда кўзи ёриди, Парвардигор, ўтинчим бор – онамни шод эт.   Машаққатдан қочмади ҳеч, қўрқиб-пусмади, Кўнглидан…

Тўлиқ ўқиш

Ўртар

  Ғуссалардан олтин қафас қургандайман, Лахча-лахча чўғ устида юргандайман, Бу дунёда ижарада тургандайман, Толе деган қилмас писанд, Машраб бобо. Енгилгина қўшиқлари ялло-ялло, Оёқларнинг остиндаги лойми, тилло? Каминанинг тахаллуси чаламулло, Тутумим ҳам шунга монанд, Машраб бобо. Нега келдим манов ғурбат маконига? Тутиб бердим ўзимни ғам пайконига, Кўзим куйди кириб севги дўконига, Жандангиздан олмадим панд, Машраб бобо.…

Тўлиқ ўқиш

Йиққанинг қолди-кетди

  Бу дунё бозигардир, Бозисин чалди-кетди. Гумроҳ этиб нечани Йўлдош деб олди-кетди.   Ўйла, фикр эт ҳар қачон, Юз қўнган бор, юз кўчган, Тахти осмондан кечган Сулаймон ўлди-кетди.   Жигарин доғлай-доғлай, Зуннорин боғлай-боғлай, Нечалар йиғлай-йиғлай, Нечалар кулди-кетди. Нечалар гулга дўнди, Гул ёниб, кулга дўнди, Нечалар гилга дўнди, Нечалар сўлди-кетди.   Қоларсан гўрда боғли, Маълум бир…

Тўлиқ ўқиш

Вақти саҳар бўлса

Гуноҳинг дардидин йиғла, қўпуб вақти саҳар бўлса, Оёғинг остида, эй бехабар, нори сақар бўлса.   Кўзунгдин ашки ҳасратни юзунга нега тўкмассан, Сабо равшан бўлур гулни юзи шабнамда тар бўлса.   Йигитликни ғанимат бил, ибодат қил, ибодат қил, Суюкли бўлғусидур хожага қул коргар бўлса.   Кўрарсан ҳар кишини, суратини одами билма, Эрур бир гови бешох Худодин…

Тўлиқ ўқиш

Дил имон талабида

Зикр этар кимдир висол, ким риё талабида, Илм олар кимдир амал, ким зиё талабида. Олтин ишқида кимлар жон тикиб оворадир, Мисдан зар олмоқ учун ким кимё талабида. Биров дер «дунё бозор», биров айтар «қиморгоҳ», Ким виждонин пуллагай, ким ҳаё талабида. Ўтиб бормоқда умр, курашиб икки жавҳар: Дил имон талабида, тан дунё талабида. Ашким шиддати етмас…

Тўлиқ ўқиш

Бандалик шулдур…

Худога бандалик шулдур, ризо бўлса қазосига, Буюрса ҳар нечук кулфатни, сабр этса балосига. Эгам суйгон қулига меҳнату роҳат баробардур, Халойиқ иззатига кори йўқ, ҳам чун азосига. Билинг, дўсти Худолар жаннату кавсар талаб қилмас, Кўрунг, шукр айлагай онлар Яратгоннинг ризосига. Тамоми анбиё-ю авлиёлар йиғлашиб ўтти, Назар солмай ўтуб кетти бу дунё бевафосига. Ўшал Иброҳим Адҳам тахту…

Тўлиқ ўқиш

Китоб ва… пайпоқ

Ҳаёт мен толибга қачон бошлар дарс, Нега энди Яшаш келмас қўлимдан? Буюк бўлганимда майда тошлармас, Тоғлар чиқар эди юрган йўлимдан. Талабалар шаҳарчасидаги бекатда автобус кутиб турарканман, менга таниш шоиринг юқоридаги мисралари қулоғимга чалинди. Кўринишларидан талаба шекилли, тўрт йигит суҳбатлашиб турар, улардан бири шерикларига қўлидаги китобдан шеър ўқиб бераётганди. Бир оздан кейин берилиб шеърхонлик қилаётган «шоир»…

Тўлиқ ўқиш

Холиқо!

Холиқо! Қойилман ўз нуқсонима, Кўб жафо қилдим ўзумни жонима. Зоти покингдан иноят бўлмаса, Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.   Холиқо! Қилдим фаоли кундани, Қилмоғил расво мани – шармандани. Сен агар раҳмат ниқобин ёпмасанг Айби кўб, нуқсони кўбдур бандани.   Холиқо! Қилдим гуноҳи беадад, Жон берар ҳолатда сан бергил мадад. Нафси шайтон илкидин қутқормасанг, Бўлди мушкул…

Тўлиқ ўқиш

Одам ўғли…

Одам ўғли, ётма ғофил, Тур-ҳо, тонг отмасдан бурун, Йигитликда тоат қилгил Қарилик етмасдан бурун.   Қарилик тоат қилдирмас, Ишинг абасдир, билдирмас, Фалак йиғлатар, кулдирмас, Сур даврон, ўтмасдан бурун.   Бандага айлама қасдни, Ранжитмагил ёру дўстни, Бир кун келиб ажал дасти Ёқангдан тутмасдан бурун.   Қардошларинг йиғлаб қолар, Енг-ёқасиз тўнга солар, Бир кун омонатин олар Сен…

Тўлиқ ўқиш

Ё Мустафо!

Тонг-ла маҳшар муқаррардур рўзи жазо, Аҳли уммат айтадурлар во ҳасрато, Мен ноумид турғонимда бе дасту по, Шафоатдин насиб этинг, ё Мустафо. Гуноҳларим Кўҳи Қофдек, савобим йўқ, Қошингизда забоним лол, жавобим йўқ, Сидқидилдан айлаган бир тавофим йўқ, Шафоатдин насиб этинг, ё Мустафо. Ҳирсу ҳавас банд айлади, тобе бўлдим, Нафсу ҳаво уммонида хўп чўмилдим, Саҳву хато кафан…

Тўлиқ ўқиш

Иккиликлар

Ҳаваснинг юзлари ёруғ ҳамиша, Ҳасаднинг юзлари ёрилган шиша. * * * Енгилтак одамлар чангдан ҳам енгил, Одамсан, энг аввал, нафсингни енггил. * * * Дилингни ўртаса гуноҳинг ҳар он, Демак, вужудингда уйғоқдир имон. * * * Ногоҳ оёғингга кирган ул тикан, Билки, ўзинг эккан ёмонлик экан. * * * Гуноҳ – гуноҳкорнинг қўлин тутмакдир, Савоб…

Тўлиқ ўқиш

Қарз

Зор бўлмаса, сўрамас ҳеч банда қарз, Ажри кўп берганда ва кечганда қарз. Қанча тез узсанг уни, шунча яхши, Топилса имкон, қўйма эртангга қарз. Оз бўлса қарз, ҳисоб сўралмас дема, Чоҳга судрашидан қўрқ бир танга қарз. Берган қўл баланд, сен пастда, қаддинг ёй, Чунки босар оғир юк – елкангда қарз. Тонсанг – номардсан, сафда жой бермас…

Тўлиқ ўқиш

Топарманми?

Кезиб шаҳру саҳроларда, сузиб наҳру дарёларда, Ўн саккиз минг дунёларда, ё Раб, сени топарманми? Чиқсам тоғларнинг бошина, қорли қабоғу қошина, Йиғлаб бош урсам тошина, ё Раб, сени топарманми? Қўрқмай йилдирим-ўтлардан, ўтсам қора булутлардан, Сўроқласам бургутлардан, ё Раб, сени топарманми? Дилим қатра симоб ўлса, жисмим хоки туроб ўлса, Руҳим бедор-бехоб ўлса, ё Раб, сени топарманми? Боғларингда…

Тўлиқ ўқиш

Ватан

  Дил пораси, кўз қораси сен ўзингдирсан, Менинг кўнглим сен аслида сен кўзимдирсан, Томиримда томир ёйган илк сўзимдирсан, Илк оғриғим, илк ёмғирим, Найсоним, Ватан.   Қир устида ёнбошлаган бобом чайласи, Бу дунёда кимларнингдир орзу-ҳаваси. Димоғимда – юлдуз иси, шабнамлар иси, Момом экиб кетган кашнич, Райҳоним, Ватан.   Валийлардан ибрат сўйлар жулдур саҳролар. Сўнди қанча салтанатлар,…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ўқи

Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи. Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.   Қуръон ўқи, аммо буюк ихлос билан, Ирфон билан, тафсир билан, устоз билан, Амал қилиб чин дил билан, эҳсос билан, Олам бўстон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.   Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,…

Тўлиқ ўқиш

Хаста ҳасрати

Кияман имон тўнин, Тутгум эътиқод қўлин, Топурман тақво йўлин Гар эртага уйғонсам… Ўзига келтириб ҳамд, Тилай фақат офият, Виждонга бермайин панд, Гар эртага уйғонсам… Висолин орзу билиб, Ризосин мақсад қилиб, Ибодат қилай қониб, Гар эртага уйғонсам… Қодир қилганча Раббим, Адо этайин фарзим, Йўқдир бошқа бир арзим, Гар эртага уйғонсам…   Хуршида Аҳмаджон қизи…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: