Эсланг мени

Раҳм этиб маҳшарда, эй дўсти Худо, эсланг мени, Гарчи умматлар аро бир рў сиё, эсланг мени.   Пайравингиз тутмаган ҳеч завқу шавқ ила манам, Журму исён боридин қаддим дуто, эсланг мени.   Термулиб доим йўлингизда оқарган дийдама, Равзангиз хокини қилсам тўтиё, эсланг мени.   Қолмасин саҳрои маҳшарда эгасиз ит каби, Бу саки даргоҳингиз, ё Мустафо,…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Раҳимсан-ку, раҳм айла, гуноҳкор айлама, ё Раб! Афв эт, кўп хато қилдим, маконим тор айлама, ё Раб!   Ўйин-кулгуга вақт бердим – адашганман, улоққанман – Лаинни бартараф айла, мани хор айлама, ё Раб!   Билолмасман ҳақиқатни, риёкор кўп бошим узра, На этсанг эт мани, аммо риёкор айлама, ё Раб!   Юрак қонли яро бўлди, бугун…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ келурлар

Кел, энди Жаброил, Аршни супурғил, Анга меҳмон бўлгани Расулуллоҳ келурлар.   “Мозоға-л-басар” кўзлик, “Шамс” “Ваз-зуҳо” юзлик, Барчадин ширин сўзлик, Расулуллоҳ келурлар.   Шамолларгаму айтгин, сайр этишини қўйсун, Беодоблик қилмасун, Расулуллоҳ келурлар.   Дарёларгаму айтгин, мавж уришини қўйсун, Олдида соқов бўлсун, Расулуллоҳ келурлар.   Моликларгаму айтгин, дўзах эшигин ёпсин, Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келурлар.   Ғилмонларгаму…

Тўлиқ ўқиш

Сандин ўзга меҳрибоним йўқ

Гунаҳлик бандаман вақти такаллумда забоним йўқ, Сени лутфингга қочтим, Сандин ўзга меҳрибоним йўқ. Эшитдим, айди Пайғамбар тазаррулик керак уммат, Амалдин, илмидин бебаҳра қолдим, соябоним йўқ. Намозу рўзани бу йўлда ғафлат бирла ўткардим, Нечук эмин бўлурман, дил аро ҳаргиз гумоним йўқ. Эшитдим фазлидин «Лотақнату мин раҳматуллоҳни», Сани ваъдангга жон берсам мани ҳеч армоним йўқ. Илоҳо, вақти…

Тўлиқ ўқиш

Нафс

Тушма асло кўйига, ҳолинг хароб айлайди нафс, Кўрганинг туш, давлату бахтинг сароб айлайди нафс.   Бир ҳаром луқма едингму, бас тушибсан измига, Ҳасратингни  энди сўнгсиз бир китоб айлайди нафс.   Кўз  бўяб, ёлғонни сўзлаб кўзлагайсан ўлжани, Минг ҳадик бирла юрарсан, телбатоб айлайди нафс.   Порахўрлик, таъмагирлик, барча иллат бўлса жам, Эътиқодсиз кимсаларни интихоб айлайди нафс.…

Тўлиқ ўқиш

Аста-аста

Таълим олиб ким устоздан, Сир англаса аҳли роздан, Била-била оздан-оздан, Олим бўлар аста-аста.   Биродаринг бахил агар, Узоқ юр, ундан қил ҳазар, Айлаб ҳасад у шумназар Ғаним бўлар аста-аста!   Илмингга илм қўшиб бор, Қолмасин қалбинг нурга зор, Ёғ тугаб, пилик бермас кор, Чироқ сўнар аста-аста.   Толиб! Йўлда қолма толиб, То чашма бор, ичгил…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

На қилғум, ё Илоҳо, менда кирдори саодат йўқ, Сенинг даргоҳингга бу осийдан лойиқ ибодат йўқ. Ҳамиша қилмиш афъолим гуноҳу журму исёндир, Ки бул қилмишларимга дилда афсусу надомат йўқ. Азиз умримни ўткардим шароратпешалиғ бирла, Ажаб гумроҳдурман, маслакимда жуз залолат йўқ. Ҳама офоқ аро бадкору бадкирдорлар ичра, Аё Парвардигоро, мен каби шуму касофат йўқ. Худовандо, бажо қилмоқда…

Тўлиқ ўқиш

Бардам бўлур

Сабру тоқат ичра кўнглунг ҳар қачон бардам бўлур, Этмасанг шукр қаноат иштибоҳ ҳамдам бўлур. Ёпмағайлар томни ҳаргиз пойдевор қурмай туриб, Бўлса тоғнинг тагзамини қудрати кўркам бўлур. Йил бўйи роҳат-фароғат этмагил орзу-ҳавас, Тотса ким қиш заҳрин анга ёзи, бил, малҳам келур. Шўнғимай уммон тубига топмагай ёқутни, рост, Ким ҳаводин топди дурни сийрати пурғам келур. Етти ўлчаб…

Тўлиқ ўқиш

Ҳусни хулқ

Ҳусни хулқ бил нафсингни тергамоқни, Ҳар кеч бергил ўзингга бу сўроқни: – Куним нечук кечди? Қилдим не хайр? Ё вақтим шамолга учди бехайр? Қилдим хуш феълим-ла кимни миннатдор? Тилимдан, қўлимдан ким кўрди озор? Не иш қилдим Холиқ рози бўлгудек? Наф бердимми халқим кўнгли тўлгудек? Шу саволга излаб одил жавобни, Чамалаб кўр гуноҳ билан савобни. Кундуз…

Тўлиқ ўқиш

Илтижо

Муҳтарама Улуғ   Поку ҳақ юзига қаролмадим тик, Дилим бир бошқа… тил – ёлғончи тилмоч. Фанойим бақодек жоним югурик, Илоҳи, қалбимнинг кўзларини оч.   Кундузим мисоли унут оролдир, Тунлари бошимда ғафлат тоғи тож. Руҳимга савоб ҳам заҳмат, малолдир, Илоҳи, қалбимнинг кўзларини оч.   Дунёга устунлик даъвойим борми? Бир сўзни тишласам, ҳукмим таранг, кож. Воҳ, менинг…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикоят

Сўфи Оллоҳёр   Эшитгил, фосиқи ёнди гунаҳдин, Пушаймон бўлди аҳволи табаҳдин. Қилур эрди ёмон нафсин маломат, Гуноҳдин муддати эрди саломат. Ёмон нафси тақозо қилди ёна, Ёмонлиғ орқасидин кетди ёна. Саҳаргоҳи уёнди ул гуноҳсоз, Пушаймон ўлди қилғон феълидин боз. Бўлуб эрди дилу жони била нарм, Ва лекин қилди бузғон аҳдидин шарм. Йўқ эрди заҳраси тавба қилурга,…

Тўлиқ ўқиш

Тавба

Садриддин Салим Бухорий Сочларимга инибди оқ ранг, Оқ кафанни ҳозирлаш лозим. Басдир қора нафс йўлида жанг, Басдир қора таъмага таъзим. Оқ соч – ўлим хабари, бироқ Бехабарлар ўтдию кетди. Қора лаҳад ичида чироқ Ҳозирламоқ фурсати етди. Қора гўрнинг чироғи имон, Сочларимга инибди оқ ранг. Басдир фириб, бас эрур ёлғон, Басдир қора нафс йўлида жанг……

Тўлиқ ўқиш

Яхшилиғ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур   Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ, Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.   Бу замонни нафъй қилсам, айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ.   Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.   Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп,…

Тўлиқ ўқиш

Маломат

Неки билдинг, неки қилдинг – ҳеч бири тоат эмас, Суйганинг роҳат эмасдур, қўрққанинг офат эмас.   Энг улуғ сўзларни айтдинг келмайин кўзларга нам, Кулгали куч беҳисобдур, йиғламоқ одат эмас.   Бу умр недур ҳаётнинг интиҳосин ўйласанг, Бир жавоб бермай туриб кун кўриш роҳат эмас.   Бу ўлим недур қиёмат ибтидоси олдида, Нома келса сўл тарафдин,…

Тўлиқ ўқиш

Ризолик излаб

Онасин оёғин ўпади кимдир, Ҳисобсиз тиллолар тўкади кимдир, Бахтини савобдан топади кимдир Ризолик излаб…   Етимлар бошини силайди кимдир, Қалбига сeвинчни йўллайди кимдир, Xайру яxшиликлар тилайди кимдир Ризолик излаб…   Ажаб, гул ундирар ҳаттоки бир тош, Ё раб, гуноҳлардан поклайди кўзёш, Нe бўлса тақдирга инсон эгар бош Ризолик излаб…   Яxши ёмонга тенг қуёш нур…

Тўлиқ ўқиш

Хожа Аҳмад Яссавий. Аро йўлда қолдим мано

Ақлим кетти, бошим қотти, нечук айтай? Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано. Умрум ўтти, вақтим етти, қайга борай? Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.   Во дариғо, тонг отқунча кўпуб ёттим, Шайтон билан ишрат қилиб, диним соттим, Бу оламда Ҳақни суймай беғам ўтдим, Раҳмон эгам, аро йўлда қолдим мано.   Гуноҳимдин тоғу тузлар ҳазар қилди,…

Тўлиқ ўқиш

Аъзам Ўктам. “Ишончли тоғ қуласа…”

* * * Ишончли тоғ қуласа, бирга қулар кийик ҳам – бултур бобом кетдилар, момом кетмоқда бу дам.   Билмас эдим оламнинг бу қадар торлигини. Лекин унда шунча кўп Хешимиз борлигини.   Шаҳарлик амакимга боқсам, кўзларим тинар. Йўқ, у одаммас, жонли, оёқ-қўлли шумхабар.   Шундан бери даҳшатга солади мени кўзёш Ва фақат ўлим бўлса келадиган…

Тўлиқ ўқиш

Паҳлавон Маҳмуд. Рубоийлар

*** Ўз нафсингга бўлгин амир, шунда мардсан, Ўзгаларга бўлма ҳақир, шунда мардсан, Йиқилганни тепиб ўтиш мардлик эмас, Афтодага бўлсанг дастгир, шунда мардсан.   *** Уч юз Қўҳи Қофни келида туймоқ, Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.   *** Борма айтмаганнинг дастурхонига, Қўл узатсанг, қадринг тушар, нонига, Қўшма…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Гуноҳим афв этиб, Сан мағфират қилғил, Худовандо, Ибодат айламай Санго, бўлубман осийи гумро(ҳ).   Абас бирла ўтиб умрум, юруб доим гуноҳ бирла, Ўзунг ёзиқларимни кечмасанг, ҳолим вовайло.   Жаҳонга келдим-у, тоат қилмай, исён этиб доим, Бу оламда манингдек пурхатодин бормукин асло?   Югурдим маъсиятга, жону дил бирлан қилурман деб, Ибодатдин қочиб доим, бўлубман эл ичра…

Тўлиқ ўқиш

Тўртликлар

Чўпча ҳам кўрмас мени бир мағрур кас, Майли, бўлай у каснинг наздида хас. Ногоҳ мени учириб мавсумий ел, Бир ғарибнинг кўзига тушмасам бас!   * * * Ҳирски, бани одамга отамерос, Аллоҳ ема деганни егани рост! Ҳалолгабўлди, рухсат қанча есак, Шайтондан йироқ юрмак қолди, холос.   * * * Нима ёмон – ғафлат ёмон, огоҳ…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: