“Арбаъин”дан

Бошқа мусулмонлар унинг қўли ва тилидан омонда бўлган киши ҳақиқий мусулмондир. Ким мусулмонлиғ айласа даъво Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурурки, солимдур Тилию илгидин мусулмонлар.   Ким одамларга ташаккур айтишни билмаса, Аллоҳга ҳам шукр айтишни билмайди. Улки Холиқға шукр дер, аввал Шокир ўлмоқ керак халойиқдин. Кимки, махлуқ шукрини демагай, Демагай дағи шукр Холиқдин.…

Тўлиқ ўқиш

Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ, Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ, Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ, Ўшал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ, Солинг дарёйи раҳматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.   Йиғилса аввалу охир ўшал саҳройи маҳшарга, Халойиқ эргашурлар барчаси ҳодию раҳбарга, Тараҳҳум қил ўшал соат бизнингдек осий, музтарга, Борурмиз барча ташна сув тилаб…

Тўлиқ ўқиш

Нечук жонман

Нечук жонман, паришонман, сару по айбу нуқсонман, Ёмонман, йўлдин озғонман, на инсонман, на ҳайвонман.   Абас умримни ўтказдим, гуноҳлар дафтарин ёздим, Маосий даштида оздим, тополмай йўлни ҳайронман.   Аъмолимдин уятқонман, гунаҳ лойиға ботқонман, Худойимни унутқонман, нечук дерман мусулмонман?   Олиб касби ҳалолим деб, ҳақи мардумни молим деб, Есун аҳли аёлим деб югурган қавли ёлғонман.  …

Тўлиқ ўқиш

Ўғилга насиҳат

Мен айтай, жон қулоғи-ла эшит пандимни, жон ўғлим, Амал қилсанг сўзимга асли кўрмайсан зиён, ўғлим.   Дилингни ота-она меҳр нури-ла мунаввар қил, Қолур сендан жаҳонда яхши бир ному нишон, ўғлим.   Хиёнат қилма халқингга, жиноятдан ҳазар айла, Садоқат кўрсатиб, бўл яъни машҳури замон, ўғлим.   Синов бермай киролмайсан ҳаёт дорилфунунига, Ўзингдан ҳар куни бир марта…

Тўлиқ ўқиш

Раҳматингни паноҳ қилиб келдим

Ё Худо, кўп гуноҳ қилиб келдим, Ҳар на кори табоҳ қилиб келдим.   Соч-соқолим сафид бўлгунча Дафтаримни сиёҳ қилиб келдим.   Доимо фисқ ила бўлиб машғул, Тоатинг гоҳ-гоҳ қилиб келдим.   Нафсимни подшоҳ билиб доим, Анга ўзим сипоҳ қилиб келдим.   Хайр ишига бирор қадам қўймай, Шар ишин раҳбароҳ қилиб келдим.   Энди даргоҳингга қилиб…

Тўлиқ ўқиш

Адашмайсан

Йўл юрма бебисмиллоҳ, йўлингдан адашмайсан, Қўллагай қодир Аллоҳ, йўлингдан адашмайсан.   Саҳарлар қилиб нола, ишқингни эт ҳавола, Ибодат айла дилхоҳ, йўлингдан адашмайсан.   Отанг ризосин олсанг, онанг дуосин олсанг, Бу дунё ҳам у дунё йўлингдан адашмайсан.   Нафсинг кўйига кирма, шайтонга қўлинг берма, Раҳмон бўлса раҳнамо йўлингдан адашмайсан.   Аллоҳ берса, бой бўлсанг, сахий, ҳотамтой…

Тўлиқ ўқиш

Одамлармиз

Умид дунёсида юрган одамлармиз, Оз умрида кўпни кўрган одамлармиз. Ўтар-кетар дунё-ку, деб қадрин билмай, Ғафлат ичра даврон сурган одамлармиз.   Васвасага берилганлар тушмас ойдан, Ҳаммамиз ҳам шу дунёдан, обу лойдан, Ўзайин деб гадолар ҳам бугун бойдан, Қум устида қўрғон қурган одамлармиз.   Ўткинчи ҳою-ҳавасга сарфлаган куч, Бир-бировин ишончини айлаган пуч, Бир-бирига ногаҳонда келганда дуч Кўрмагандек…

Тўлиқ ўқиш

Қилғучиман

Руҳи покини бу кун суйи само қилғучиман, Ул ғазаблик подшога ошно қилғучиман. Оташи ишқ олдида жонинг олурдин ғам ема, Талх жонингни танингга нораво қилғучиман. Ман ўзим ғассол ўлуб, ювсам керак жисмингни пок, Нури имонинг била қабринг зиё қилғучиман. Гўр ичи Мункар Накир сўрса саволи бандалик, “Раббим Аллоҳ”ни тилингга жо-бажо қилғучиман. Ул Қиёмат шиддатидан зарра, бандам,…

Тўлиқ ўқиш

Моҳи ғуфрон келадур

Хушхабар, эй аҳли мўмин, афви Раҳмон келадур, Таъзим айлаб шонига, моҳи ғуфрон келадур.   Ундадур файзу ҳидоят, ундадур хайру карам, Англа қадрин, мавсуми ваҳйи Қуръон келадур.   қутлуғ айём ҳар куни, қадри муборак ҳар кеча, Аҳли имонга саодат лутфи Субҳон келадур.   Рўзадорни журму исён тунидин озод этиб, Нури Ислом, нури Имон, нури Ирфон келадур.…

Тўлиқ ўқиш

Мустаҳкам қўрғон

Чегарада турган соқчи сарҳадни Қўриқлаганидай сергак ва ҳушёр Бугун маданият, маънавиятни Доим огоҳ бўлиб асрамоқ даркор.   Олдин қурол билан, лашкар, жанг билан Ёвуз мақсадларни кўзлаган душман Ҳозир турфа ҳийла ва найранг билан Онглар, юракларнинг пайига тушган.   Истарлар – аслини унутсин миллат, Муқаддас неки бор, қадрин йўқотсин. Кўтарилсин ҳаё, ор-номус, ҳиммат, Кўнгиллар, дийдалар тамом…

Тўлиқ ўқиш

Яратганга нима дейман қиёматда?

Рўмол бирла беркитибман зийнатимни, Кўп термулиб қолдирмангиз хижолатда. Агар сизга нозли қараш қилар бўлсам, Яратганга нима дейман қиёматда?   Гулдан нозик, нафисдирман ғунчамисол, Бўлгим келар ҳар лаҳзада ҳимоятда, Номаҳрамдан кутсам агар ширин висол, Яратганга нима дейман қиёматда?   Забонимда ишқ куйимас, Ҳақ каломи, Илдам бўлай пайғамбарга саловатда. Ҳар ишимда айтилмаса Раббим номи, Яратганга нима дейман…

Тўлиқ ўқиш

Силаи раҳмнинг ўн хосияти

1. Қариндошга мурувватни қилсанг кор, Раббинг рози бўлиб, сенга иқбол ёр.   2. Яқинларга ким силаи раҳм айлар, Малоиклар кўриб, хуррам бўлгайлар.   3. Қардошу биродарга меҳрибонсан, Демакки, сен ҳақиқий мусулмонсан.   4. Агар шод айласанг ғамгин дўст-ёрни, Обод этганга тенг хароб диёрни.   5. Билсанг, шарофат кўп ҳиммат-карамда, Аҳлинг мамнун, ғаним иблис аламда.  …

Тўлиқ ўқиш

Ё Раббано!

Айласанг огоҳ мени “Ё Раббано!” – деб қичқирай, Бу гуноҳим ёд этиб, кечгил Худо деб қичқирай. Ғафлат ичра ўтди умрим, қилмадим тоат Санга, Фазли раҳмат кўз тутиб, лутфи ато деб қичқирай. Бу ҳолим айлаб баён, ожизлигим такрор этиб, Тавба бирла ёд этиб, қилдим хато деб қичқирай. Ихтиёрим бирла мен роҳи адамдин келмадим, Халқ этибсан Холиқим,…

Тўлиқ ўқиш

Худовандо!

Санго ёзғон ёмонлардин ёмондурман, Худовандо, На қилғоним Санга аён, эрурсан Олими асро.   Мани тублис сароир рўзида сиррим аён айлаб, Илоҳи, қилмағил эл олдида шармандаи расво.   Ҳама бозори Маҳшарда ибодат рахтини ёзса, Мани рахтим гунаҳ бўлса, нетарман анда вовайло.   Ўқуб номам нетарман мундоғ ишни қилғоним йўқ деб, Нечук бўлғой манинг ҳолим тануқ бўлса…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматлар

Яхшилик гар айламасанг иш чоғи, Айламагил бори ёмонлиқ доғи. *** Асра ўзунгни биров озоридин, Кимсага озурдалиқ изҳоридин! *** Сажда гадо оллида эрмас карам, Билки карамдур анга бермак дирам. *** Кимки улуғроқ анга хизмат керак, Улки кичикроқ анга шафқат керак. *** Тамаъ этма, кўп ўлса эл моли, Кўрмайин Ҳақ хазинасин холи. *** Улки, санга элдин эрур…

Тўлиқ ўқиш

Эй фарзанд!

Боғбон бўлиб қир-адирда гул ўстир, Шохида сайрасин булбуллар, болам. Ҳайиқма, айт: Ҳақ бир, Расулуллоҳ бир, Ортингдан эргашсин юз, минглар, болам!   Вабодан қочгандек фитналардан қоч, Чунки аҳли Ислом тинчликка муҳтож, Ғарибларни тўйдир, сен қолсанг ҳам оч, Етимлар ҳотиржам ётсинлар, болам!   Ҳеч ишинг бўлмасин ғараз, кин ила, Бир карра сўйламай уч карра тингла, Одил Умардайин…

Тўлиқ ўқиш

Тилак

Сахийликни одат қилган бўлса ким, Элга сочган бўлса борини доим, Ҳиммати бор бўла туриб, илоҳим, Қўлидан давлати кетмасин унинг.   Ким умрида сира билмаган тиним, Меҳнатсиз бир лаҳза туролмаган жим, Ғайрати бор бўла туриб, илоҳим, Белидан қуввати кетмасин унинг.   Бир ишга қасд қилиб шоир ё олим, Хаёл суриб – кейин не бўлур ҳолим –…

Тўлиқ ўқиш

Онамга

Қадоқ қўлларингиз юзимга босиб, Қайноқ меҳрингизни сезаман унда. Фарзанд бўлолсам гар Сизга муносиб, Ўзимни армонсиз атардим шунда.   Фарзандларга фидо гарчи умрингиз, Миннат нималигин билмайсиз, Она. Биламан, Сиз оғир дардлар чекдингиз, “Яхшиман” деб, кулиб турасиз яна.   Оҳ, шифо билмасман ҳеч дардингизга, Ожизлигим кўриб, беҳол қоламан. Наҳотки етолмай мен қадрингизга Армонлар ичида тўзиб, толаман.  …

Тўлиқ ўқиш

Унутма

Бу дунёга меҳмонсан, меҳмонлигинг унутма. Мангуликнинг олдида бир онлигинг унутма.   Бу дунё бир тегирмон, дон қатори ҳар инсон, Тегирмоннинг дўлида бир донлигинг унутма.   Ўзингни тоғдек чоғлаб, ёру дўст бағрин доғлаб, Бугун борсан, эртага – гумонлигинг унутма.   Овласанг ҳам овингни, довласанг ҳам довингни, Қазо сайёди қувган жайронлигинг унутма.   Кўру зулмат-ёруғни, қурутмагин чоруғни,…

Тўлиқ ўқиш

Бизнинг Ватан

Ер юзинда ўзга бир олам эрур бизнинг Ватан, Бошқа ҳар бир ўлкадан кенг, ҳар диёрдан каттакон.   Ҳар томондан юксалиш сорига ташлаб зўр қадам, Дашту саҳроси анинг гул-гул очилмишдир чаман!   Дарёси аввалгидек ердан олиб қочмас ўзин, Чунки пойига унинг маҳкам урилмишдир кишан.   Мунда меҳнат – ҳурлик олган, барча меҳнат аҳли – ҳур! Кимки…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: