Ой ва Қуёш тутилганда

 Ой тутилганда ҳам худди Қуёш тутилгандаги каби икки ракъат нафл намози ўқилади. Фақат бунда жамоат билан эмас, балки ҳар ким ўзи якка ҳолда ўқийди. Шунингдек, қаттиқ шамол, бўрон кўтарилганда, қор ёки ёмғир тинмай қаттиқ ёғаверганда, осмон қизариб кетганда, кундузни зулмат қоплаганда ёки бирор касаллик оммавий равишда тарқалганда, зилзилада, чақмоқ кўп чаққанда, юлдузлар кўп учганда, тунда ортиқча ёруғлик пайдо бўлганда, душмандан хавф кучайганда ҳам икки ракъат нафл намоз ўқиб, Аллоҳдан нажот сўраш тавсия этилади. Ой тутилганда ва юқорида эслатилган ҳолатларда жамоат билан эмас, балки ҳар ким якка ҳолда, ўз уйида ўқийди.

"Оламгирия", "Муҳит", "Сирожия",

"Табйин". Шайх Абдулазиз Мансур

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: