Муножот Муҳим

Юрак титраб уюшгай эсласам қилган гуноҳимни,

Вале таскин этарман ёд этиб фазли илоҳимни.

 

Гувоҳим қўл-оёғим бўлса ҳам қандағ қилур мардуд

Мани “лотақнату минраҳматилло”дек гувоҳимни.

 

Гуноҳимни бари маълум анга, аммо бирин очмас,

Қилур шарманда дўстлар билса мингдин бир гуноҳимни.

 

Мани кори табоҳимдин  ўзим шармим келур, ё Раб,

Эсиз табъим начук севган ўшал кори табоҳимни.

 

Ўшандоғ рўсиёҳман ёпмасанг гар пардаи афвинг,

Қилур маҳшар эли нафрат кўриб рўйи сиёҳимни.

 

Қўйибсан бошима лутфинг-ла мўминлиғ кулоҳини,

Умидим шулки олмайсан, бошимдан бу кулоҳимни.

 

Лузумий, подишоҳлар берганини қайтиб олмайдур,

Гумоним йўқки, олғай деб ҳақиқий подишоҳимни.

Абдулҳамид Лузумий

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: