Ҳикматлар

Яхшилик гар айламасанг иш чоғи,

Айламагил бори ёмонлиқ доғи.

***

Асра ўзунгни биров озоридин,

Кимсага озурдалиқ изҳоридин!

***

Сажда гадо оллида эрмас карам,

Билки карамдур анга бермак дирам.

***

Кимки улуғроқ анга хизмат керак,

Улки кичикроқ анга шафқат керак.

***

Тамаъ этма, кўп ўлса эл моли,

Кўрмайин Ҳақ хазинасин холи.

***

Улки, санга элдин эрур айбгў,

Элга доғи сендин эрур айбжў.

 

Алишер Навоий

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: