Гумроҳман

Э Худоё, қил ҳидоят бандаи гумроҳман,
Кошки бўлсам эдим тавфиқ ила ҳамроҳ ман.
Бори умрим зое этдим фисқу исёнлар била, 
Қилмайин қуллуқ Сани даргоҳинга, эй шоҳ, ман.
Соч оқариб, тан қариб гумроҳлик ортар манга,
Бир дам ўз феъли бадимдин бўлмайин огоҳман.
Одам авлодин ичинда ҳеч ким етмас манга
Фисқ майдонида ўзгай гоҳ иблис, гоҳ ман.
Лек фарқ улдирки, ул ноумиду ман умидвор, 
Кўтариб дасти таъма фазлингга, ё Аллоҳ, ман.
Қилма рад, ё Раб, гуноҳдин бош кўтариб бир замон 
Айласам зори агар даргоҳинга ногоҳ ман.
Калмаи улёга боғлаб эътиқодимни тамом,
Дасти умидим дарозу тоати кўтоҳман.
Раҳматингдин қилмагил Абдулҳамидни ноумид,
Ҳарна бўлсам уммати Муҳаммад Расулуллоҳман.
 
Абдулҳамид Лузумий

 

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: