Этмагил асло тама

Эй кўнгил, нафс комидин қоч, этмагил асло тама,

Ким гулистонингни айлар бир куни саҳро тама.

Эл аро рост йўлда юргил, яхшилар измида бўл,

Чиқса ногоҳ ким бу издин айлагай иғво тама.

Файзу икром бирла тутгил сен ўзингни туну кун,

Қилса ким анга ўзин дуч, айлагай расво тама.

Ҳар еган луқманг ҳалол бўлсин мисоли офтоб,

Этмасин сўнг зурриёдинг кўз ёшинг дарё тама.

Яхшилар ҳар ишда одил бўлдилар асраб ўзин,

Оз еди, оз сўзлади рост, этмади доно тама.

Тамаю макру маломат ўтидин ҳеч олма тафт,

Олди тафт ҳар кимки охир қилди хор адно тама.

Озоду обод ҳаётинг ичра, Маҳмуд, тоза бўл,

Ким гўзал тийнат аро ҳеч бўлмагай пайдо тама.

Исмоил Маҳмуд Марғилоний

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: