Чорсу бозорида Муҳим

Чорсу бозорида бир қизча йиғлаб,
Тўрт ёнга жовдираб, дилгир боқарди.
Унинг атрофида тўрт-бешча киши
Кифтига тасалли бериб қоқарди.
– Адашиб қолдингми?!
– Жилма ҳеч ёққа!
– Онанг ҳам юргандир савдойи бўлиб…
– Ҳозир келиб қолар…
Қизалоқ баттар
Йиғларди юраги қонларга тўлиб.
Одамлар таскинга берсалар-да зўр,
Қизча тўхтатолмас кўзидан селни.
Кўпнинг унга раҳми келган пайт,
Менинг
Негадир қизчага ҳавасим келди.
Қизча! Қизалоғ-эй!
Бунча бахтлисан!
Андуҳинг бепарво қолдирмас ётни!
Адашган бандаман, кўрмадим лекин:
“Адашдингми?!” дея ҳол сўрган зотни.
Сени топиб олар онанг ҳам тезда,
Уйга шошасизлар бағир бут, шодмон.
Мен ҳам йўқотганман онамни, аммо
Энди уни қайта топмоғим гумон

Оллоёр Бегалиев

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: