Бўлмадук

Ҳеч келдук бир танни дардига дармон бўлмадук,

Минг гуноҳ қилдигу бир соат пушаймон бўлмадук.

На насиҳат англадук, на сидқ билан солдук қулоқ,

Марди комилмиз дедук, ҳаргиз мусулмон бўлмадук.

Йўлни устида Сақар бордур гузаргоҳи Сирот,

Охиратни хавфидан бир дийда гирён бўлмадук.

Сад ҳазарон мурдани тобутга миндурдик вале,

Умр ўтти воқифи аҳли гўристон бўлмадук.

Йўлни боғлабдур Азозил қасди имон олгани,

Фориғи андешаи маккор Шайтон бўлмадук.

Ақли каж, атвори каж, биздин ёмон шарманда йўқ,

Ибрат олиб маргдин чоки гирибон бўлмадук.

Бандаликда лоф урор эрдукки биз соҳибамал,

Марди майдонмиз дер эрдук, марди майдон бўлмадук.

Машрабо, синдур вужудингни чу монанди садаф,

Мабдайи нур баҳрига то кирмадук кон бўлмадук.

 

Бобораҳим Машраб

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: