Қанийди… Муҳим

Қанийди қўрқмасам совуқ ўлимдан,

Фақат эзгу ишлар келса қўлимдан,

Яхшилар йўлласа ўнгу сўлимдан,

Мендайин бахтиёр бўлмасди ҳеч ким.

Ҳаётдан ҳамиша кўнглим тўлсайди,

Тўғри деб юрганим тўғри бўлсайди,

Ўзим ўлмай туриб нафсим ўлсайди,

Мендайин бахтиёр бўлмасди ҳеч ким.

Намозим ўқийман, лек кўнгил хира,

Орзуда гоҳ узук, гоҳ тилла зирак,

Берилмасам бойлик, ҳашамга сира,

Мендайин бахтиёр бўлмасди ҳеч ким.

Тақволи бандалар қатори бўлсам,

Илоҳий илмдан нурларга тўлсам,

Аллоҳ белгилаган ҳақ йўлда юрсам,

Мендайин бахтиёр бўлмасди ҳеч ким.

Андижон шаҳридаги 5-мактаб ўқитувчиси

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: