Ҳамроз билан

Сўзламоқ эрсанг, гапингни бежама пардоз билан,

Келса ким қошингга, боққил эътибор, эъзоз билан.

Жисму жонинг бирла тингла дўсту ёрлар суҳбатин,

Инсон инсондир ҳамиша ҳамфикр, ҳамроз билан.

Тома-тома кўл бўлармиш, эл аро бордир нақл,

Бир бутун олам яралмиш, кам-каму оз-оз билан.

Ўз камолинга ўзинг сен посбону совчи бўл,

Ҳокисору хор этма улфати носоз билан.

Қолма олтин тоғи бирла, қол саодат истасанг,

Одамийлик деб аталмиш бебаҳо мерос билан.

Йўқ умр йўли узунмас, зое кеткурма уни,

Қайдаги нокасу номард, қайдаги вос-вос билан.

Рост дединг умринг бўйи, бошингни мағрур тут яна,

То абад, Охун, жонингни боғла маҳкам рост билан.

Охунжон Ҳакимов

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: