Ҳикоят Муҳим

Паямбар дорида бир кўр гадойи, Тилар эрди келиб чизи Худойи.   Туруб эрди қарошиб баъзи азвож, Ғазаб бирлан қароди шоҳи меърож.   Дедилар: “Эй шаҳаншоҳи қабойил, Биз андин қочмадук, кўр деб бу сойил”.   Аларға айди ул султони аброр: “Агар кўр бўлса ул, сизларда кўз бор!”   Алар: “Биз билмадук”, деб зори қилди, Гуҳарлар кўзларидин…

Тўлиқ ўқиш

Минг мартаба Муҳим

Сенга минг-минг офарин, ҳамду сано минг мартаба, Бўлди бир сўздан суво бор мосуво минг мартаба.   Айладинг йўқликни бор, ҳам руҳи-жон этдинг ато, Ким, ҳаётнинг гавҳарин этдинг бино минг мартаба.   Бўлди сад Искандарий, беҳадди-ҳад пайғамбарий, Сад сифат, эй сарварий, сендин ато минг мартаба.   Жонлиму, бежонлиму, сендан – карам, биздан – дуо, Айладинг оламни…

Тўлиқ ўқиш

Муножот Муҳим

Юрак титраб уюшгай эсласам қилган гуноҳимни, Вале таскин этарман ёд этиб фазли илоҳимни.   Гувоҳим қўл-оёғим бўлса ҳам қандағ қилур мардуд Мани “лотақнату минраҳматилло”дек гувоҳимни.   Гуноҳимни бари маълум анга, аммо бирин очмас, Қилур шарманда дўстлар билса мингдин бир гуноҳимни.   Мани кори табоҳимдин  ўзим шармим келур, ё Раб, Эсиз табъим начук севган ўшал кори…

Тўлиқ ўқиш

Чорсу бозорида Муҳим

Чорсу бозорида бир қизча йиғлаб, Тўрт ёнга жовдираб, дилгир боқарди. Унинг атрофида тўрт-бешча киши Кифтига тасалли бериб қоқарди. – Адашиб қолдингми?! – Жилма ҳеч ёққа! – Онанг ҳам юргандир савдойи бўлиб… – Ҳозир келиб қолар… Қизалоқ баттар Йиғларди юраги қонларга тўлиб. Одамлар таскинга берсалар-да зўр, Қизча тўхтатолмас кўзидан селни. Кўпнинг унга раҳми келган пайт, Менинг…

Тўлиқ ўқиш

Оҳиста-оҳиста Муҳим

Таълим олиб ким устоздан, Сир англаса аҳли роздан, Била-била оздан-оздан Олим бўлар аста-аста. Биродаринг бахил агар, Узоқ юр, ундан қил ҳазар, Айлаб ҳасад у шум назар Ғаним бўлар аста-аста! Илмингга илм қўшиб бор, Қолмасин қалбинг нурга зор, Ёғ тугаб, пилик бермас кор, Чироқ сўнар аста-аста, Толиб! Йўлда қолма толиб, То чашма бор, ичгил қониб, Армон…

Тўлиқ ўқиш

Раҳмат билан Муҳим

Топса ризқин ҳар киши гердаймасин неъмат билан, Ҳақ ато этган анга бир соҳири ҳикмат билан.   Айласин ҳар дам иродатга тутиб куч–қувватин, Камтаринлик ичраким ул тоза бир тийнат билан.   Бандалик азми ила кибру ҳаво ҳеч қилмасин, Ўз шарифлик қадрини этсин бажо ҳиммат билан.   Шукрини айлаб мақомот ичра топсин аслини, Аҳдига айлаб вафо ул…

Тўлиқ ўқиш

Илоҳо… Муҳим

Илоҳо, бандани соҳиб надам қил, Сироти шаръ уза собит қадам қил. Ҳидоят пирига топшур қўлумни, Иноят кўйига кенг қил йўлумни. Маъосий лойиға тойдирма пойим, Беҳишти маърифатни айла жойим. Агар чандики беҳаддур гуноҳим, Саломат қил хатарлардин, Илоҳим. Карамлик Подишоҳо, Кирдикоро, Раҳимо, мағфиратлик Биру боро. Агарчи сони йўқ исён қилибмиз, Умид улки сани Воҳид билибмиз. Илоҳо, бирлигингни…

Тўлиқ ўқиш

Қанийди… Муҳим

Қанийди қўрқмасам совуқ ўлимдан, Фақат эзгу ишлар келса қўлимдан, Яхшилар йўлласа ўнгу сўлимдан, Мендайин бахтиёр бўлмасди ҳеч ким. Ҳаётдан ҳамиша кўнглим тўлсайди, Тўғри деб юрганим тўғри бўлсайди, Ўзим ўлмай туриб нафсим ўлсайди, Мендайин бахтиёр бўлмасди ҳеч ким. Намозим ўқийман, лек кўнгил хира, Орзуда гоҳ узук, гоҳ тилла зирак, Берилмасам бойлик, ҳашамга сира, Мендайин бахтиёр бўлмасди…

Тўлиқ ўқиш

Илоҳи!..

Илоҳи, Сендин ёмонлиғ келмас ва мендин яхшилиғ, Сен яхшисен ва мен ёмон. Ҳар кимга ўзига муносибдур қилиғ. Тикан иши санчилмоқ учун, ани куйдурмак муносибдур, баҳор файзи ом учун, анга гул мусоҳибдур. Илоҳи, агарчи залолатқа тушубмен, аммо ҳидоятингга талабгормен ва агарчи тамуғ ўтиға тушкали ёвушубмен, аммо раҳматингдин умидвормен. Илоҳи, умидимни карамингдин маъдум қилма ва раҳматингни халойиққа…

Тўлиқ ўқиш

Сўрма ҳолимни…

Сўрма ҳолимники бўлдум бурноғидин зорроқ, Жисм жондин зору жоним жисмдин афгорроқ.   Банда тақрир  айлай олмон банд-бандим дардини, Юз темир банд ўлса ондин бу эрур душворроқ.   Масту бехудлуқ била умрунгни ўткардинг, дариғ, Эй кўнгул, мундин бери бўл бир нима ҳушёрроқ.   Ғафлат уйқусидин уйғон, гар тилар бўлсанг мурод, Ким етар мақсадға ҳар ким, бўлса…

Тўлиқ ўқиш

Муборак айла!

Раббим, гар дунёнинг талошидаман,  Бул оҳу зоримни муборак айла.  Етар, Охиратнинг савдосидаман,  Ғамгин бозоримни муборак айла!    Раббим, ҳузурингдан ҳикмат, илм бер,  Қалбимни тирик қил, қалби салим бер! Раббим, кетар чоғим гўзал ўлим бер,  Тасдиқ, иқроримни муборак айла!    Ғор аҳли юз йиллар ухлади кириб,  Мен-чи, умрим бўйи ухладим юриб,  Ўлмасимдан олдин уйғотиб туриб,  Қалби…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Ё Раб, гуноҳим беадад, ман йиғламай, ким йиғласун? Қилган ишим бориси бад, ман йиғламай, ким йиғласун? Нафсим учун оввораман, амринг тутолмай бораман, Даргоҳинга юз қораман, ман йиғламай, ким йиғласун? Умрим бўйи юрдим саёқ, бўлғай гувоҳим қўл-оёқ, Гар урсалар ўтлиғ таёқ, ман йиғламай, ким йиғласун? Жон олгучи келса агар, шайтон солур юз шўру шар, Ҳифз этмасанг…

Тўлиқ ўқиш

Этмагил асло тама

Эй кўнгил, нафс комидин қоч, этмагил асло тама, Ким гулистонингни айлар бир куни саҳро тама. Эл аро рост йўлда юргил, яхшилар измида бўл, Чиқса ногоҳ ким бу издин айлагай иғво тама. Файзу икром бирла тутгил сен ўзингни туну кун, Қилса ким анга ўзин дуч, айлагай расво тама. Ҳар еган луқманг ҳалол бўлсин мисоли офтоб, Этмасин…

Тўлиқ ўқиш

Тарози

Тонгда айвонингга чиқасан яйраб, Тарбият қиласан жисму жонингни. Тинчлик деган бир қуш тепангда сайраб, Қўриқлаб туради хонадонингни.   Ҳолбуки, эллар бор, қирқ йилдан буён, Мотам либосини ечган эмасдир. Ҳар зум фалокатга маҳкумдир инсон, Тинчлик деган сўз ҳам, демак, абасдир.   Ювиниб, тараниб жўнайсан ишга, Кундалик юмушни ўйлайсан фақат. Ўрганиб қолгансан сокин турмушга, Ёнингдан оқади осойишта…

Тўлиқ ўқиш

Ассалом, моҳи муборак!

Ассалом, эй моҳи олий қадру қиймат, ассалом, Ассалом, эй манбаи жуду каромат, ассалом, Ассалом, эй боиси хайру саховат, ассалом, Ассалом, эй моҳи пурлутфу латофат, ассалом, Бизни шод эттинг келиб, эй моҳи баҳжат, ассалом!   Интизор эрдук йўлингда, эй маҳи раҳматнамо, Хуш келибсан, хоки пойинг дийдам узра тўтиё, Сен эрурсан кулли умматга мероси Мустафо, Ҳурматингдин осийларни…

Тўлиқ ўқиш

Гумроҳман

Э Худоё, қил ҳидоят бандаи гумроҳман, Кошки бўлсам эдим тавфиқ ила ҳамроҳ ман. Бори умрим зое этдим фисқу исёнлар била,  Қилмайин қуллуқ Сани даргоҳинга, эй шоҳ, ман. Соч оқариб, тан қариб гумроҳлик ортар манга, Бир дам ўз феъли бадимдин бўлмайин огоҳман. Одам авлодин ичинда ҳеч ким етмас манга Фисқ майдонида ўзгай гоҳ иблис, гоҳ ман.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳамроз билан

Сўзламоқ эрсанг, гапингни бежама пардоз билан, Келса ким қошингга, боққил эътибор, эъзоз билан. Жисму жонинг бирла тингла дўсту ёрлар суҳбатин, Инсон инсондир ҳамиша ҳамфикр, ҳамроз билан. Тома-тома кўл бўлармиш, эл аро бордир нақл, Бир бутун олам яралмиш, кам-каму оз-оз билан. Ўз камолинга ўзинг сен посбону совчи бўл, Ҳокисору хор этма улфати носоз билан. Қолма олтин…

Тўлиқ ўқиш

Тўртликлар

Турфа нақшлардан музайян олам, Ҳар рангки, ҳайратда кўз ҳам, ақл ҳам. Афсус! Нақшларга бўлиб маҳлиё, Наққошни танимай ўтади одам. * * * Кеча уришганлар ярашиб бугун, Дўстликнинг узилган риштаси бутун. Лекин аввалгига ўхшамади у, Уланган жойида қолди бир тугун. * * *         Дунёнинг ишлари мисли акс садо, Десанг: «бермай-олурман» сўзинг хато. Умид қилма, ҳаёт…

Тўлиқ ўқиш

Ой ва Қуёш тутилганда

 Ой тутилганда ҳам худди Қуёш тутилгандаги каби икки ракъат нафл намози ўқилади. Фақат бунда жамоат билан эмас, балки ҳар ким ўзи якка ҳолда ўқийди. Шунингдек, қаттиқ шамол, бўрон кўтарилганда, қор ёки ёмғир тинмай қаттиқ ёғаверганда, осмон қизариб кетганда, кундузни зулмат қоплаганда ёки бирор касаллик оммавий равишда тарқалганда, зилзилада, чақмоқ кўп чаққанда, юлдузлар кўп учганда, тунда…

Тўлиқ ўқиш

Худовандо!

Умрим охир бўлғонда не қилгайман, Худоё? Жон олғувчи келганда не қилгайман, Худоё?   Жон бермакни ваҳмидин, Азозилни заҳмидин, Шафқат бўлмаса Сендин не қилгайман, Худоё?   Жоним жудо бўлғонда, таним мунда қолғонда, Тахта узра олғонда не қилгайман, Худоё?   Ожиз бўлиб ётганда, фаришталар кирганда, “Ман Раббук?” деб сўргонда не қилгайман, Худоё?   Элтиб гўрга қўйгонда, етти…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: