Яшаш учун…

У капалак тухумини кўриб қолди. Тухум ичидан тешик очилгач, қизиқиб бир неча соат давомида капалакнинг қобиқни ёриб чиқишга уринишини кузатиб ўтирди. Бир оздан кейин капалак тиниб қолди. Гўё у бор кучи билан ҳаракат қилди-ю, уринишлари зое кетгандек эди. Капалакка ёрдамлашмоқчи бўлиб, қайчи билан тухум қобиғини аста йиртиб юборди. Капалак енгиллик билан ташқарига чиқиб олди. Лекин унинг танаси жуда нимжон, қанотлари кичкина, заиф эди. У капалакни кузатишда давом этди. Чунки капалакнинг қанотлари катталашиб, вақт ўтиши билан кучсиз танани кўтара олади деган ўйда эди.

Аммо бундай бўлмади! Капалак умуман учолмади!

У ўзича меҳрибонлик қилмоқчи бўлди, ваҳоланки, тухум қобиғини ёриб чиқиш учун капалакнинг ўзи уриниши зарур эди. Чунки суюқлик ичидаги капалак кичкина тешикни чираниб ёриб чиқар ва ёруғ оламга чиққан заҳоти парвоз қиларди…

Баъзан ҳаётимиз учун курашлар зарур. Агар заҳматлар бўлмаганида, ҳалок бўлардик. Ҳозиргидек кучли бўлолмасдик.

Ҳеч қачон учолмасдик…

Шоакмал тайёрлади

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: